Ўзбеклар энди Польшага бориб ишлаши мумкин

Фото муаллифлик ҳуқуқи Neweurasia.net

Польша ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини қабул қилишга тайёрлигини билдирган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳайъатининг Польшада ўтган музокаралари чоғида маълум қилинган.

Uzbekistan Today нашрининг хабар беришича, ўзбек расмийлари Польшанинг тўқимачилик саноати етакчиси бўлган Лодзь ҳамда қишлоқ хўжалиги ривожланган Люблин вилоятларида бўлишган.

Аммо ҳозирча ўзбекистонлик ишчиларга ажратиладиган аниқ квоталар ҳақида маълумот йўқ.

Польша қонунчилигига мувофиқ хорижий ишчилар фақат ишчи кучи етмаётган соҳаларга ёлланади.

Уларнинг иш ҳақи мамлакатдаги энг кам иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.

2015 йилда ушбу Шарқий Европа давлатида минимал иш ҳақи тақрибан 420 еврони ташкил этган.

Польшаликларнинг ўзлари ғарбий Европа, жумладан, Британияда энг кўп сонли муҳожир ишчиларни ташкил этишади.

Ўзбекистон Жанубий Кореяга энг кўп ишчи кучи экспорт қиладиган давлатлардан бири саналади, аммо ўзбек меҳнат муҳожирлари энг кўп бўлган давлат Россиядир.

Президент Мирзиёевнинг апрел ойидаги ташрифи чоғида меҳнат муҳожирлигини тартибга солишга доир ҳужжатларнинг имзоланиши кутилмоқда.

Мирзиёев ўз чиқишларида хорижда ишлаётганларни Ўзбекистонга қайтариш ҳақида гапирган, аммо англашилишича, гап ҳозирча фақат малакали кадрлар ҳақида бормоқда.

Таҳлиличиларга кўра, Ўзбекистоннинг ўзида миллионлаб ишсизларни иш билан таъминлаш учун ижтимоий-иқтисодий соҳада жиддий ислоҳотлар ўтказиш керак бўлади.

Ҳукумат ҳар йилгидек, 2017 йилда ҳам 1 миллионга яқин иш ўринлари яратишни мўлжаллаган, аммо иш ҳақларининг камлиги асосий муаммо ҳисобланади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар