Фарҳод ва Шириннинг Би-би-сидан Наврўз табриги

Image caption Фарҳод ва Шириннинг Би-би-сидан Наврўз табриги

Тожикистоннинг Ўзбекистон билан чегарасига яқин жойлашган Турсунзода шаҳрида йирик Наврўз тантаналари кечмоқда.

Қўшни давлатдаги Наврўз байрамига Ўзбекистон ҳукумати ҳам ўз вакилларини жўнатгани айтилмоқда.

Улар қаторида ўзбекистонлик машҳур дуэт-Фарҳод ва Ширин ҳам бор.

Би-би-си мухбири Суҳроб Зиё Турсунзодада Фарҳод ва Ширин билан учрашиб, уларнинг Наврўз ўйлари ва табрикларини ёзиб олишган.

Видеони Би-би-си Ўзбек хизматининг YouTube каналида томоша қилинг.