Сурия: "Масжидга ҳаво зарбаси 42 одамни ўлдирди"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Ҳаво зарбаларини қилган учоқлар кимга тегишли экани ноаниқ

Сурия шимолидаги исёнчилар назорати остида бўлган қишлоқнинг масжидига уюштирилган ҳаво зарбаси 42 кишини нобуд қилди.

Сурия кузатиб борувчи фаолларга кўра, қурбонларнинг аксари оддий одамлар бўлишган.

Ҳужум Ҳалаб вилоятининг ал Жина қишлоғида амалга оширилган.

Ҳаво зарбаларини қилган учоқлар кимга тегишли экани ноаниқ.

Россия ва Сурия учоқлари айни ҳудудда амал қилишади, ҳамда АҚШ учоқлари вилоятдаги жиҳодчи исёнчиларни нишонга олиб келадилар.

АҚШ ҳаво зарбасини амалга оширгани ва бир неча ал Қоида жангчиларини ўлдирганини билдирди, аммо масжидга ҳужум қилмаганини айтди.

АҚШ армияси аввалига ҳужум қўшни Идлиб вилоятида юз берганини маълум қилди, аммо кейинроқ ҳужумнинг аниқ жойи маълум эмаслигини айтди.

"Биз масжидни нишонга олганимиз йўқ, лекин биз нишонга олган ва жангарилар учрашуви ўтаётган бино ҳозир ҳам шикастсиз турган масжидга 15 метр масофада", - деди армия воизи Полковник Жон Жей Томас.

Аммо Британияда жойлашган Сурия фаоллари гуруҳига кўра, ал Жина масжиди намозхонларга тўла бўлган вақтда нишонга олинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар