Президент Мирзиёев Қозоғистонга сафар қилади

  • 18 Март 2017
Фото муаллифлик ҳуқуқи Sputnik Uzbekistan
Image caption Икки давлат маъмурияти сиёсий ва маданий масалалар билан бир қаторда савдо ва сармояларни муҳокама қилишади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев таклифига биноан 22−23 мартда Қозоғистонга давлат сафарини қилади.

Бу ҳақида Ўзбекистон ҳукуматининг УзА ахборот агентлиги маълум қилди.

Давлат сафари доирасида Қозоғистон пойтахти Астанада Ўзбекистон саноат молларининг кўргазмаси ва икки давлат ишбилармонлари иштирокида бизнес форум ўтказилиши мўлжалланган.

Икки давлат маъмурияти сиёсий ва маданий масалалар билан бир қаторда савдо ва сармояларни муҳокама қилишади.

Қозоғистонлик таҳлилчиларга кўра, қозоқ сармоядорлари Ўзбекистон бозорининг эркинлаштирилишига умид қилишмоқда.

ЎЗ навбатида Шавкат Мирзиёев ўзининг илк президентлик нутқида янги ташқи сиёсатда приоритет Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар билан алоқаларни яхшилашга берилишини айтган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар