Ўзбекистон: Кимлар икки фуқаро бўлиши мумкин?

Ўзбекистон қўш фуқароликни қонунан тақиқлади, аммо жавобсиз саволлар кўп.

Булар Ўзбекистонда қолган мулкдан тортиб, фуқаронинг ватанга бориб-келиш ҳуқуқига қадар қатор масалаларга тааллуқли.

Халқаро мутахассис билан махсус видео савол-жавобни YouTube каналимизда томоша қилинг.

Илгари иккинчи давлат фуқаролигини олганларнинг хорижий паспорти тан олинмас, бироқ юридик соҳада бу ҳали тақиқни англатмасди.

Энди эса чет эл ватандошлигини олганлар Ўзбекистон фуқаролигидан чиқарилиши мумкин.

Бу эса "мумкин" калимаси қонунчиликда нимани англатиши борасида мавҳум саволларни пайдо қилмоқда. Дунё тажрибасидан маълумки, қонунлар орқага қайтиб ишламайди.

Шундай экан, токи янги қонун ишлаб чиқилган 2016 йилгача бошқа давлат фуқаролигини олганлар икки паспортни ҳам ишлатишлари мумкинлигини англатади.

Бироқ бош савол: Ўзбекистон халқаро тажрибадаги айни қонуний жиҳатларга амал қиладими, йўқми?

АҚШда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Суҳроб Исмоилов Би-би-си Ўзбек хизмати баҳсида Ўзбекистонда қўш фуқароликка оид сизни ўйлантираётган саволларга жавоб беради.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг