Америка Ассадни ағдариш режасидан воз кечди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Америка Ассадни ағдариш режасидан воз кечди

Америка Қўшма Штатларининг Бирлашган Миллатлар ташкилотидаги элчиси Никки Ҳейлига кўра, Сурия президенти Башар ал Ассадни ағдариш ортиқ Америка сиёсатининг устувор вазифаси эмас.

Ҳейли хонимнинг айтишича, эндиликда Америка сурияликларнинг ҳаётини қандай қилиб яхшилаш мумкин, деган саволга жавоб топиш йўлида ҳаракат қилади.

Унга кўра, Доналд Трампнинг сиёсати ана шу мақсад асосига қурилади.

Бунгача собиқ президент Обама Ассадни қудратдан кетказишни ўзи учун мақсад қилиб олганди.

Кузатувчиларга кўра, сўнгги йиллар Ассаднинг Суриядаги мавқеи анча ожизланган, аммо ўтган қисқа муддат ичида, айниқса Россиянинг кўмаги билан Сурия президенти яна "оёққа турган".

Ўтган йил охирларида Россия президенти Владимир Путин Россия "халқаро терроризмга қарши курашни давом эттириши ва Суриянинг қонуний ҳукуматига бу борада дастак беришда давом этиши"ни таъкидлаганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар