Шавкат Мирзиёев Юлдуз Усмоновага гул берганмиди?

Фото муаллифлик ҳуқуқи yulduz.uz
Image caption Шавкат Мирзиёев Юлдуз Усмоновага гул берганмиди?

Сўнгги ўн йилда Тошкентда илк бор концерт дастурини намойиш этган Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонова Президент Шавкат Мирзиёевдан гул олгани ҳақидаги хабарларни рад этгандай бўлди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда гўёки Юлдуз Усмонованинг концертига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам келгани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган эди.

Аммо ўзининг видеомурожаатида Юлдуз Усмонова Шавкат Мирзиёевнинг исмини зикр этмайди.

Youtube видео-порталида Юлдуз Усмонованинг видеоси тарқалган ва расмий http://yulduz.uz веб-сайтида сохта Instagram аккаунти ҳақидаги эълон берилган.

Юлдуз Усмонова айтишича, сохта Instagram аккаунтида "ҳар хил нарсаларни ёзиб ётипти. Кимдан, қаттан гул келганини ман ўзим бир санъаткор бўлиб билмасам, бу одам ҳар хил нарсаларни ёзиб ташлаяпти".

Норасмий тақиққа учраган Юлдуз Усмонова 10 йил давомида Ўзбекистонда расмий концерт бермаган эди.

Хонанда 11 апрелдан 23 апрелгача Тошкентдаги "Истиқлол" саройида "Эй азиз инсон" концертини тақдим этди.

Видеони BBCUZBEK YouTube каналида томоша қилинг

Алоқадор мавзулар