Гей йигитлар майдонда қамчиланди

Image caption Бесоқолбоз эркаклар Шариат ҳукмига мувофиқ жазоланди.

Бесоқолбоз жинсий алоқада бўлгани учун икки мусулмон эркак омма олдида 83 даррадан қамчиланди.

Индонезиянинг Ачеҳ вилоятида амал қиладиган Шариат қонунлари биринчи марта гомосексуалист эркакларга нисбатан қўлланилмоқда.

Ўтган март ойида оломон икки йигитни жимо устида ушлаб олганди.

Махсус видеолавҳамизни

Улар очиқ майдонда, юзлаб одамлар кўз ўнггида жазоланган.

Бу ҳодиса Индонезиядаги гейларни чуқур қўрқувга солмоқда.

Шариат қонунлари жорий этилган Ачеҳ ҳокими Иллиза Жамал-хоним эса гейларни буткул йўқотишга аҳд қилган.

Кўпчилик гейларни жазолаш тарафдори.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ