Президент Мирзиёевга атаб илк қўшиқ куйланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи youtube
Image caption Таниқли хонанда Дилфуза Исмоилова Ўзбекистон президентига атаб қўшиқ куйлади.

Дилфуза Исмоилова ўзининг "Омон бўлсин-эй" қўшиғида "Элим дея, юрт дея оқил ишни бошлаган мард ўғлоннинг йўлини айтинг ким ҳам тўсади? Омон бўлсин, бор бўлсин, шу гўзал юрт султони бор бўлсин" дея куйлади. Қўшиққа ишланган клипда Президент Мирзиёевнинг вилоятлардаги учрашувлари кадрлари акс этган.

Бу қўшиқ Ўзбекистонинг янги раҳбарига атаб айтилган илк қўшиқдир. Ўзбекистонни узоқ йил бошқарган марҳум Ислом Каримов даврида "юртбоши"га атаб кўплаб қўшиқлар куйланган. Видеолавҳамизни томоша қилиш учун мана бу ерга босинг.

Алоқадор мавзулар