Мисрда қибтий насронийлар ҳужумга тутилди

Мисрда жангарилар қибтий насронийлар ўтирган автобусга ҳужум қилиши натижасида ўнлаб одам ҳалок бўлган ва яраланган.

Давлат матбуоти камида 25 нафар қурбон борлигини айтмоқда.

Ҳужум Қоҳирадан 250 км жанубдаги Ал-Миня вилоятида юз берган.

Қибтийлар ўтирган автобус Муқаддас Самуил черкови томон бораётган бўлган.

Мисрдаги қибтийлар сўнгги пайтларда жангарилар томонидан бот-бот ҳужумга тутилган.

Ўтмишдаги ҳужумлар учун "Исломий давлат" гуруҳи масъулиятни зиммасига олган.

Ўтган ой Тант ва Александриядаги черковларга уюштирилган ҳужумларда камида 46 инсон ҳалок бўлган.

Ўтган йил декабрида Қоҳирадаги ибодатхонага ҳужумда 25 инсон ҳаётдан кўз юмган.

Ҳужумлар 2013 йилдаги ҳарбий тўнтариш ортидан янада кучайгани айтилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02