Умра зиёратига борувчи ўзбекистонликлар сони ортиши мумкин

Саудия Арабистони Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Тошкентдан олинган хабарларга кўра, Ўзбекистон Саудия Арабистонига худди ана шундай сўров билан мурожаат қилиш режасида.

Аён бўлишича, Ўзбекистоннинг режаси келаси - 2018 йилни назарда тутади.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Масъуллар Ўзбекистонга берилувчи Умра квотасининг 10 минг кишига етказилишини исташмоқда.

Ҳар йили кичик Ҳаж ёки Умра зиёратини 6 мингга яқин ўзбекистонлик адо этиши ишонилади.

Хабарларга кўра, Саудия Арабистони бу хусусдаги қарорини келаси йил бошида бериши мумкин.

Агар, Ўзбекистон матбуотига таянилса, 2016 йилгиси билан таққосланганда, бу йил ўзбекистонлик зиёратчиларнинг сони 20 фоизга ортган ва 13.200 кишига етган.

Улардан 7 мингдан ортиқроғининг Ҳаж, қолганларининг Умра зиёратини адо этишлари айтилмоқда.

Шу йил бошида аҳолиси 32 миллионга яқинлашган Ўзбекистон учун Ҳаж зиёрати квотаси қарийб 40 фоизга оширилгани маълум бўлганди.

Сўнгги янгилик мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойига тўғри келган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02