Саҳро узра югурган дайди ит
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Саҳро узра югурган дайди ит

Саҳро узра марафон югурган спортчи ўзига эргашган дайди итни Британияга олиб келди.

Видео лавҳаларимизни www.facebook.com да ҳам томоша қилинг.

Дион Леонард Хитой узра марафон югураётганида унга дайди кучукча эргашди.

Дион Леонард: "Гоби саҳроси узра 250 километрлик марафонни югураётгандим. Иккинчи куни у менга қўшилишга қарор қилди".

Ўша куни улар 40 километр югурдилар.

Учинчи куни Дион Гобини кўтариб олиб тезоқар дарёни кечди.

Дион Леонард:"Ўшанда мен у оддий дайди ит эмаслигини тушуниб етдим".

Дион ва Гоби финиш чизиғини бирга кесиб ўтишди.

Дион ўзининг янги дўстини Британияга олиб келишни режалади.

Аммо, Гоби тўсатдан ғойиб бўлди.

Катта қидирув ишлари ортидан икковлон яна бир-бирини топди.

Дион Леонард: "Уни ниҳоят топганимда, бу тақдир эканини тушундим. Биз бирга бўлишимиз пешонамизга ёзилган экан".

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.