Матадор, қочқин ва математик - Франциянинг эҳтимолий депутатлари

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Мари Сара, Эрв Бервил, Седрик Вилланилар депутат бўлиб сайланиши кутиляпти.

Францияда бўлиб ўтган парламент сайловларининг илк босқичи ортидан марказчи президенти Эммануэл Макроннинг партияси йирик фарқ билан ғалаба қозониши кутилмоқда.

Башоратларга кўра, Макроннинг "La République en Marche" партияси 577 ўринли Миллий ассамблеяда 445 ўринни қўлга киритади.

Францияни шу вақтгача бошқариб келган Социалистлар партияси 200 ўринни қўлдан бой бериши кутилмоқда.

Анъанавий партиялар Макрон парламентни монополия қилиб олмаслиги учун сайловчиларни Макронга рақиб партияларни қўллаб-қувватлашга чақирганлар.

Макрон атиги бир йил аввал ўз партиясини тузганди, ва унинг партиясидан кўрсатилаётган номзодларнинг аксари сиёсий тажрибага деярли ёки умуман эга эмаслар.

Макрон партиясидан илгари сурилган номзодлар орасида собиқ матадор аёл Мари Сара, руандалик қочқин Эрв Бервил, ҳамда ўзининг ғайриоддий кийиниш стили билан танилган математик Седрик Вилланилар бор.

Парламент сайловларида ким ғалаба қозонгани келгуси якшанба куни бўлиб ўтадиган якуний босқичда ҳал бўлади.

39 ёшли президент Макрон ўтган ой миллатчи Марин Ле Пенни мағлуб қилиб Франция давлат раҳбарига айланди.

У энди ўзи ваъда қилган ўзгаришларни амалга ошириши учун парламентда аксар ўринларни эгаллаши керак.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар