1986 йил. Ёдингиздами? "СССРда секс йўқ..."

Фото муаллифлик ҳуқуқи Архив. Людмила Иванова
Image caption Телекўприк

1986 йилнинг 17 июлида Ленинграддаги меҳмонхона маъмури, "Шўро хотин-қизлари қўмитаси"нинг аъзоси Людмила Иванова бир лаҳзада дунёга машҳур аёлга айланиб қолганди.

Ленинград-Бостон телекўприги давомида Людмила Иванова "СССРда секс йўқ", деб айтган ва кейин бу иборани бутун дунёда машҳурлашиб кетишига сабаб бўлганди.

Би-би-си мухбири Дина Нюман Людмила Иванова билан суҳбатлашишга муваффақ бўлган.

Людмила Иванова: Биринчидан ҳеч ким бу сўзни эшитмаганди. Секс нималигини биз тахмин қилардик, холос. Аммо бу сўзнинг маъноси яхши эмаслигини билардик. Мен анча фаол аёл эдим, Владимир Познер менга микрофон тутқазганида мен "СССРда секс йўқ, лекин муҳаббат бор", деб айтдим. Бу парчани кейин кесиб ташлашганди.

Би-би-си: Сиз "СССРда секс йўқ, биз бунга қаршимиз", деб айтгандингизми?

Л.И.: Мен "биз бунга қаршимиз" ёки " биз буни тушунмаймиз" деб айтгандим чоғи...Ҳозир ёдимда йўқ.

Аммо "СССРда секс йўқ деганим билан залда кулги кўтарилганди, шу ёдимда қолган".

Би-би-си: Кўнглингиздан нималар кечган эди ўшанда?

Л.И.: Жуда қўрқиб кетганим ёдимда. Чунки бу гап оғзимдан чиқиб кетган эди...Муҳими биз америкаликлар айтганларини рад қилишимиз керак эди. Познер биз билан телекўприкдан аввал суҳбат қилди. "Кутилмаган саволлар бўлади, сиз дарров жавоб беринг, уялманг", деб уқтирганди. Менга топшириқ беришганди ва буни бажардим.

Би-би-си: Бу фақат телекўприк бўлмаган, шундайми? Яъни, сизларга махсус топшириқ беришган...

Фото муаллифлик ҳуқуқи Yuri Belinsky/TASS
Image caption Телекўприк

Л.И.: Асосий масала бизнинг урушга қаршилигимиз эди. Афғонистон, Вьетнам...Бизга иғвогарона саволлар беришади ва биз ўзимизни ҳимоя қилишимиз керак бўлади. Мен ўз чиқишим билан ўзимизни ҳимоя қилгандим, холос.

Би-би-си: Америкаликлар сизни нимаси билан ҳайратда қолдирганди?

Л.И.: Ҳозир буни озодлик деб аташади...Аммо телевизион кўрсатувга америкалик аёлларнинг бунақа очиқ-сочиқ, таралмаган сочларда, жинси шимларда келишгани нафақат мени, бошқаларни ҳам ҳайратга солганди. Биздаги иштирокчилар заводу фабрикалар ишчилари эди. Ҳаммамиз ясан-тусан қилиб келгандик...

Би-би-си: Сизга америкалик аёл реклама ҳақида савол берганида балки ҳеч ким СССРда реклама ҳам бўлмаганини билмагандир...

Л.И.: Биз сексни қаерда ва нима учун реклама қилиш мумкинлигини билмасдик. Бизда порнофилмлар йўқ эди. Реклама йўқ эди. Фақат "муҳаббат" бор эди. (Любовь -таҳр)

Би-би-си: Мактабларда жинсий тарбия масаласи бор эдими?

Л.И.: Йўқ, албатта. Ота-онамиз нимадир дейишмаса...умуман, ҳеч қанақа тарбия йўқ эди бу соҳада...

1986 йилнинг 17 июлида Ленинграддаги меҳмонхона маъмури, "Шўро хотин-қизлари қўмитаси"нинг аъзоси Людмила Ивановна бир лаҳзада дунёга машҳур аёлга айланиб қолганди.

Алоқадор мавзулар