Мирзиёев ЎзТВ раҳбарига: 'Озодбекка мешать қилма!'

Фото муаллифлик ҳуқуқи UzTV

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Озодбек Назарбеков ҳақидаги сўзлари интернетга сиздирилган.

Видеони You Tube каналимизда томоша қилинг.

Давлат раҳбари "Камолот" қурултойидаги нутқида Озодбек Назарбековни мақтаб, MTRK раиси Хуршид Мирзоҳидовни "бюрократ"лиги учун танқид қилган.

Мирзиёев нутқининг ушбу қисми UzTVда кўрсатилмаган.

You Tubeга жойланган видеода Президент МТРК раисини Назарбековга "мешать қилмаслик" ҳақида огоҳлантиради.

У МТРКнинг "50 фоиз" одамини қисқартириш" билан таҳдид қилган.

Озодбек Назарбеков "Камолот"нинг 30 июнь кунги қурултойида "Ёшлар" каналига раҳбар этиб тайинланганди.

Айни қурултойда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг номи "Ёшлар Иттифоқи" дея ўзгартирилган ва унинг янги раҳбари тайинланган.

Президент Мирзиёев янги тузилган ёшлар ташкилотига қатор имтиёзлар берувчи қарорни имзолаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.