Олимлар наслдан наслга ўтувчи касалликларни даволаш йўлини топишдими?

Фото муаллифлик ҳуқуқи OHSU
Image caption ДНК

Олимлар инсон генидаги турфа қусурларни бартараф этиш йўлини топишган. Аммо бу аҳлоқ, дин ва қадриятларга қанчалар зид бўлиши мумкин? Яхши томони шуки. айни тадқиқотлар натижасида энди наслдан наслга ўтадиган касалликлар, масалан, кўкрак саратонини эмбрион генидан айриб олиш мумкин бўлади...

Ирсиятга аралашиш қиёматга етакловчи йўлми?

Видеолавҳани BBCUZBEK YouTube каналида томоша қилинг

Фото муаллифлик ҳуқуқи Screenshot
Image caption ДНК

Алал оқибатда эса бу наслдан наслга ўтадиган 10 000 қусурларни бартараф этиш имкониятини яратиши мумкин.

Америка ва Жанубий Корея олимлари эмбриондаги юрак касалликларидан бирини ташиб юрадиган генни олиб ташлашга муваффақ бўлишган.

Асли қозоғистонлик бўлган, уйғур миллатига мансуб, аммо ҳозирда АҚШда яшайдиган доктор Шухрат Миталиповнинг айтишича, "бу усулни қўллаш билан биз наслдан наслга кўчиб юрадиган касалликни йўқ қиламиз, аввалига бир оила ва келажакда инсоният бу каби бетобликлардан қутулиши мумкин".

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар