Ўзбекистонда Каримов давридаги "қора рўйхатлар" тугатилмоқдами?

Image caption Президент

Сўнгги бир неча ой ичида Ўзбекистон бўйлаб турфа "қора рўйхат"дан чиқариш тадбирлари бўлиб ўтган.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон: мен "қора рўйхат"га лойиқ иш қилганим йўқ

Мамадали Маҳмуд ва Муҳаммад Бекжон "назоратдагилар рўйхати"дан ўчирилган

Айрим ҳолатларда ва жойларда "қора рўйхат"дагилар сони кўплиги учун бирданига ўнлаб, асосан диний важлар билан номлари қораланиб қолганлар чиқарилган бўлса, баъзан маҳаллий журналистлардан бирига кўра, "биров билиб, биров билмай қолди".

Image caption "Қора рўйхат" кимларни қақшатмади?

Аввалига шўро, кейин мустақил бўлган Ўзбекистонни қарийб 30 йил бошқарган собиқ президент Ислом Каримов даврида "қора рўйхат" удумга айланганди.

Унинг ўлимидан кейин қудратга келган Шавкат Мирзиёев, кузатувчиларга кўра, Каримов режими давридаги қатор сиёсатлардан воз кечиш ҳаракатига тушган.

Жума, 11 август Одноклассникидаги BBC O'zbek саҳифамизда бўладиган жонли эфирга қўшилинг. Ўзбекистонда "қора рўйхат"лар қандай ишлайди? Ким тузади? Бу рўйхатдагиларга нима мумкин ва нима тақиқланган? Эфир вақти Лондон вақти билан 12:45, Тошкент вақти билан 16:45, ҳамда Москва вақти билан 14:45. Ўз савол ва шарҳларингизни BBCUZBEK Facebook ва Одноклассники саҳифаларида қолдиринг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02