Россиядаги ўзбек: "Сизларни деб, ғамингиз еб, олисларда ишлаяпман..."

Image caption Ўзбекистонлик юз минглаб ёшлар Россияда тирикчилик қилишмоқда.

Андижонлик Ҳаётбек Худойбердиев Москва вилоятида ободонлаштириш ширкатида иш юритувчи бўлиб ишлайди.

У ҳуқуқшунос бўлишни орзу қиларди. Ўрта мактабдан сўнг шу йўналишда ўрта махсус таълим ҳам олган. Ҳарбий хизматдан сўнг Ҳаётбек Россияга ишлашга кетган.

"Оилада катта фарзанд бўлганим учун тирикчилик ташвишини зиммамга олдим. 2004 йил ёз ойларида Москвага келганман. Рус тилини билганим иш берди, қийинчиликларни енгиб, бу катта шаҳарда ўз ўрнимни топа олдим," - дейди Ҳаётбек.

У ўз соҳасида ўқишни давом эттириш имкони бўлмагани, орзуларига етмагани кўнглини тубида армон бўлиб қолганлигини ҳикоя қилди.

"Мен ўз юртимизда яхшигина мавқе эгаллаш учун ақлан, жисмонан салоҳиятим етарди. Моддий эҳтиёжлар сабаб мусофирликка чиқиб кетганим учун мақсадларимнинг жуда кўпидан воз кечишга мажбур бўлганман.

Ҳижратдаги ҳаёт Ҳаётбекни ўз кечинмаларини шеър қилиб битишга ҳам ўргатди.

Видео лавҳани томоша қилиш учун мана бу ерга босинг.

Алоқадор мавзулар