Афғонистон жанубида Толибон деб гумон қилинган исёнчилар тошбўрон қилиб ўлдирилган

Image caption Толибон фаол бўлиб келган вилоятларда оддий халқ орасида исёнчиларга нисбатан катта қўрқув бор

Афғонистоннинг Ҳелманд вилоятидаги Новот туманида Толибонга аъзо деб гумон қилинган икки исёнчи жангарини маҳаллий халқ тошбўрон қилиб ўлдирган.

Айнак қишлоғидаги маҳаллий раҳбарлар бу ҳужумдан ўзларини йироқлаштиришга уринмоқда ва тошбўронни оддий халқнинг ўзи ғазабланганидан сўнг амалга оширганини билдирган.

Унга кўра, икки Толибон жангариси аввалроқ шу ҳудудда яшовчи 60 ёшли оқсоқолни отиб ўлдирилганлар.

Қуролсиз аҳоли вакиллари тарове намозидан чиққанидан сўнг икки қуролли исёнчига ҳужум қилган.

Толибон мазкур воқеа ҳақида бирон муносабат билдирмаган.

Бу ўта ғайриоддий ҳол, кўп ҳудудларда халқ орасида Толибондан қўрқув мавжуд.

Кобулдаги мухбиримиз Фозил Аҳмад Ёлғиз маҳаллий расмийлар бу воқеа "мисли кўрилмаган ҳодиса" эканини айтишмоқда.

"Толибон фаол бўлган ҳудудларда аҳоли бундай ҳужумларга қодир эмасди. Бу ҳодиса биринчи марта кузатилаяпти," дейди у.

Унинг айтишича, Толибон одатда ўз фаолиятига қарши бўлган маҳаллий яшовчиларни аниқлаб, уларни жазолаб келади.

Айни дамда, мухбиримиз мазкур ҳужумнинг шариат қонунлари асосида бўлмагани, балки тўсатдан юзага келганини таъкидлайди.