BBC navigation

'Йирик телевизор ишлаб чиқарувчилар нархларни келишиб иш тутганлар'

Сўнгги янгиланиш 5 декабр 2012 - 12:22 GMT

Оврўпо Комиссияси жаҳондаги йирик телевизор ишлаб чиқарувчи ширкатларни қарийб 1,5 миллиард Евролик жаримага тортган.

Оврўпо Иттифоқининг Рақобат Комиссияси номи дунёга таниқли ширкатлар ўзаро тил бириктирганлар ва ўз маҳсулотларининг нархларини бир-бирлари билан келишган ҳолда бозорга чиқарганлар деган қарорга келган.

Жаримага тортилган ширкатлар орасида LG Electronics, Philips, Samsung, Panasonic, Toshiba ва Technicolor (собиқ Thomson) бор.

Энг йирик жарима Ҳолландиянинг Philips ширкатига тўғри келган, Philips 313 миллион 400 Евро жарима тўлаши керак.

Жанубий Кореянинг LG Electronics ширкати 295,6 миллион Евролик жаримага тортилган.

Халқаро ширкатларнинг жами молиявий жазоси 1 миллиард 470 миллион 515000 Евро ёки 1,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этган.

"Қарийб ўн йил мобайнида, 1996 йил билан 2006 йил ўртасида бу компаниялар нархларни келишганлар, бозорларни бўлишганлар ва мижозларни ўзаро тақсимлаганлар ва уларнинг маҳсулот ишлаб чиқаришини чеклаганлар", дейилади Оврўпо Иттифоқининг Рақобат Комиссияси баёнотида.

Машҳур ширкатлар катод нурли трубка бўйича тил бириктирганлар, дейилмоқда.

Катод нурли трубка ёки кинескопдан ҳам телевизорларда ва ҳам компютер мониторларида фойдаланилган.

Бу трубка ёки кинескоп экранлар нархининг 50-70 фоизини ташкил этган.

Ушбу ҳолат бўйича текшириш 2007 йил ноябрида ўтказилган рейддан кейин бошланган.

2009 йилда қирқ йил давомида телеэкранлар ишлаб чиқаришидан даромад кўриб келган Sony ширкати телевизорларни ишлаб чиқаришни тўхтатган, ширкат эски технологиялардан воз кечишини эълон қилган.

Ушбу иш доирасида Тайваннинг Chunghwa Picture Tubes ширкати ҳам текширилган ва бу ширкатни жаримага тортмасликка қарор қилинган.

Айнан Chunghwa Picture Tubes йирик монополистларнинг носоғлом фаолияти ҳақида бонг ургани айтилмоқда.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.