Қирғизистон: "Давлат мусулмонларни иккига бўляпти"

Ўш вилоятининг Қорасув туманига илинган "Азиз халқим, қаерга қараб кетмоқдамиз?" дея ёзилган баннерларни номаълум шахслар тарафидан йиртиб кетилиши ортидан милиция ўз текширувини бошлаган. Боткен вилоятининг Сулюкта шаҳрида ҳам бундай баннерлар ёқиб юборилган.

Аҳоли орасида қизғин баҳсу-муҳокамага сабаб бўлган ушбу баннерлар аввал Бишкек шаҳрига илинган. Кейинчалик эса республиканинг барча ҳудудларига ҳам жойлаштирила бошланган. Унда миллий либосдаги қирғиз аёллари, ҳижоб ва паранжи кийган қиз-келинлар тасвирланган.

Диний арбоблар бу каби баннерларнинг кўчаларга илиниши, халқни иккига бўлинишига сабаб бўлади дея хавотир билдираётган бўлса, айримлар эса, фуқароларни радикаллашувга олиб бормаслик учун бу каби баннерлар зарур деб ҳисоблайди.

Бишкеклик мутахасис Қодир Маликов фейсбук саҳифасида, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларини баннерларни Жиноят кодексининг "Динлар аро низога туртки бериш, диний эътиқодларни камситиш" моддалари бўйича текшириб чиқишга чақирган.

Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармаси мазкур баннерларни ва ундаги тарғибот сўзларини провакицион дея атаб, уни "ҳалкнинг бирлигини" бузиш дея билдирган.

"Барчамиз учун энг катта бойлик - бу халқнинг тинчлиги ва бирдамлигидир. Қирғизистон мусулмонларининг диний бошқармаси қирғизнинг миллий либосини ва қадриятларини ислом динига тўғри келади деб ҳисоблайди. Муфтият ҳалқни бу каби нарсаларга таъсирланиб, эҳтиросларга берилмасликка чақиради" - дейилади расмий баёнотда.

Қирғиз аёлларининг миллий либосда ва паранжи ўраган суратлари акс эттирилиб, "Кайран элим, кайда баратабыз? - "Азиз халқим, қай тарафга кетмоқдамиз?" саволи туширилган баннерлар Бишкекда 12 июлдан 13 июлга ўтар кечаси пайдо бўлган.

Эртаси куни, Президент Алмазбек Атамбаев баннерларни илиш ғоясини қўллаб, бу каби баннерларни Қирғизистоннинг барча ҳудудларида жойлаштиришни молиялаштиришини билдирган."Мен бугун президентнинг аппарат етакчисига бу каби баннерларни Қирғизистоннинг барча ҳудудларига илиниши учун уларга молиявий ёрдам беришни топширдим. Бу исломлашиш эмас, келинглар араб, Покистон, Бангладеш ёки яна бошқа учинчи маданиятни қирғизники билан адаштирмайлик", — деган президент Атамбаев.

Баҳсли баннерлар ижтимоий тармоқларда ва унинг ташқарисида ҳам қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган. Кимлардир уни қўллаб фикрлар қолдираётган бўлса, бошқалари эса, "давлат мусулмонларни иккига бўлмоқда" дея изоҳ қолдириб, унинг ўрнига давлат миллат шаънига доғ тушираётган замонавий қирғиз қизларини тўғри йўлга бошлаши кераклигини айтмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.