Лондон маҳкамаси Максим Бакиевга қарши даъвони қондирмади

Лондон маҳкамаси Қирғизистон собиқ президенти Бакиевнинг ўғли Максим Бакиевга қарши бизнесмен Шон Дейлининг даъво аризасини рад қилиб, Максим Бакиевни оқлаган. Шон Дейли Максим Бакиевни ўзига нисбатан суиқасдга уринишда айблаган эди.

Шон Дейли 2015 йил апрел ойида Бакиевни маҳкамага берганди.

Унинг сўзларига кўра, кичик Бакиев қотилликка уринишни ташкилотчиси бўлган. Бу ҳақда бизнесмен Берти Синбети билан суҳбатда айтган.

Синбети Бакиев иши бўйича гувоҳ сифатида чақирилган, бироқ у маҳкамада ҳозир бўлмаган.

Гувоҳ сифатида иштирок этиши учун Берти Синбетига пора бермоқчи бўлганлари ва таҳдид қилганларини айтган унинг ҳимоячилар.

Суриштирувга биноан, "Оксус" ширкати 2005 йилда Таласдаги Жеруй конини ишлашга рухсат олган. Бироқ 2006 йилда Таксим Бакиев ўз манфаати учун лицензияни бошқа ширкатга пулламоқчи бўлган.

2006 йили Шон Дейли Қирғизистондаги "Жеруй" олтин кони лицензиясини маҳкамада ютиб чиққан.

Унга бўлган суиқасддан кейин "Оксус голд" лицензиясидан маҳрум бўлган.

Шундан кейин "Жеруй" конининг ҳужжатини қўлга киритган ширкатни Максим Бакиев қўллаб-қувватлаган, деб айтилади.

2006 йилда Бишкекда Оксус ширкати вакили Шон Дейлига суиқасдга уринилган. Шифокорлар хизмати билан Дейли тирик қолган, бироқ кейин Қирғизистонни тарк этган.

Шу иш бўйича 2014 йили Қирғизистон маҳкамаси Максим Бакиевни айбдор деб топиб, сиртдан бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм этган.

Суднинг бу қарорига таянган Шон Дейли товон талаб қилиб Британия маҳкамасига мурожаат қилган.

Лондондаги маҳкамада айблов томонининг асосий гувоҳи исроиллик бизнесмен Бертил Синбети қатнашиши кутилган. Шон Дейлига кўра, Максим Бакиев унга суиқасдга алоқадорлигини айтган. Бироқ Синбети маҳкамага келмаган.

Қирғизистонда рангли инқилоб орқасидан қудратдан кетган собиқ президент Қурманбек Бакиев ва унинг укаси Жанибек Бакиев Белорусда яшаб келади.

Максим Бакиев эса Лондоннинг қиммат Кингстон туманида истиқомат қилади. Daily Mail рўзномасига кўра, Максим Бакиев яшаётган уйнинг баҳоси 3,5 миллион фунт стерлингга тенг.

Қирғизистон ҳукумати бундан олдин бир неча бор Бакиевларни экстрадиция этилишини Минск ва Лондондан талаб қилган эди.

Яқинда Қирғиз маҳкамаси сиёсий қотилликларда айбдор деб топилган собиқ давлат раҳбари Қурманбек Бакиевга нисбатан умрбод қамоқ жазосини сиртдан 30 йиллик муддатга алмаштирган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC
  • UZBEKFacebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.