Олма-Отадаги отишмада яраланган полициячилар оламдан ўтган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Олма-Ота шаҳар полиция идорасидан хабар қилишларича, 18 июл куни юз берган отишмада қаттиқ жароҳатланган икки полиция ходими шифохонанинг жонлантириш бўлимида ҳаётдан кўз юмганлар.

"Шифокорлар охирги дақиқагача уларнинг ҳаётлари учун курашдилар. Афсуски, жароҳатлари жиддий экан", дея хабар тарқатган шаҳар ички ишлар департаменти.

18 июл куни бир шахс ўқотар қурол билан полиция ходимларига ҳужум қилган эди.

Ҳодисадан кўп ўтмай қўлга қуролсизлантирилган ва қўлга олинган бу шахснинг Руслан Кулекбаев экани хабар қилинди.

У полиция идорасига кириб борган ва бир полициячини жароҳатлаб қўлидаги автомат қуролини қўлга киритган.

Автоматдан полиция участкасида бўлган бошқа одамларга қарата ўт очган.

Ҳужум оқибатида олти инсон ҳалок бўлган, уларнинг тўрт нафари полициячилар бўлганлар.

Матбуот хабарларига кўра, Руслан Кулекбаев бу ҳужумни қасд олиш мақсадида уюштирганини айтган.

"Унинг айтишича, унинг ҳамма ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига, шу жумладан, ҳакамларга ҳам, прокуратура хоидмларига ҳам, махсус органларга ҳам ва полицияга ҳам қасди бўлган", деб айтган Қозоғистон Ички ишлар вазири Калмуханбет Қосимов.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

•ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

•Instagram - BBC UZBEK

•Twitter - BBC UZBEK

•Odnoklassniki - BBC UZBEK

•Facebook - BBC UZBEK

•Google+BBC UZBEK

•YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

•Skype - uzbekbbclondon

•bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.