Туркман президенти янги қўшиқ яратди

Президент Бердимуҳамедов невараси билан дижейлик қилмоқда
Image caption Президент Бердимуҳамедов невараси билан дижейлик қилмоқда

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўз неваралари билан янги қўшиқ басталади. Бу ҳақида Туркман давлат телевидениеси орқали узатилган видеолавҳада хабар берилди.

"Бугун ҳурматли президентимиз ўзининг янги "Қалбимда сен" номли қўшиғини ишлаб тайёрлади. Бу қўшиқда миллий лидеримизнинг болалик ва ёшлик йиллари ҳақидаги ўйлари ва хотиралари баён этилади", - дейилади мазкур лавҳада.

Лавҳада у пальмалар расми битилган енги калта кўйлакни кийган ҳолда икки невараси Каримўғли ва Исмоилга насиҳат қилаётгани, гитара чалаётгани, ритмга берилиб дижейлик қилаётгани ва невараларининг хип-хоп рақсини завқланиб томоша қилаётгани кўринади.

Матбуот қаттиқ назорат этилувчи ва президент шахсига сиғиниш кучли бўлган Туркманистонда мамлакат раҳбарининг спорт мусобақалари, хусусан машиналар ва от пойгасида ғолиб чиқиши, қўшиқ куйлаши ҳақидаги хабарлар тез-тез бериб борилади. Аммо, уч йил аввалги пойгада отидан йиқилиб ҳушидан кетгани кўринган видеони туркман телевидениеси намойиш эта олмайди.

Бердимуҳамедовнинг саҳнада муҳаббат ҳақида гитара чалиб қўшиқ айтиши ва дижейлик қилиши акс этган видеолавҳалар аввал ҳам бир неча бор узатилган.

Унинг "Фақат олға, менинг қадрли ўлкам, Туркманистон" номли қўшиғи ҳатто энг кўп одамлар жўр бўлиб айтган қўшиқ сифатида Гиннес рекордлар китобига киритилганди.

Охирги лавҳада унинг янги қўшиғидан бир шингил берилмаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.