“Тўнтариш” уринишида айбланганларга ҳукм ўқилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Тожикистон,2015

Тожикистон Бош прокурорига кўра, собиқ Мудофаа вазири ўринбосари Абдуҳалим Назарзода бошчилигида ўтган йил сентябр ойида кечган исёнга алоқадорлик айблари билан 170 киши устидан ҳукм ўқилган.

Бу ҳақда Азиа Плюс ахборот агентлиги ҳам хабар берган.

Бош прокурорнинг айтишича, Ҳожи Ҳалим лақаби остида ҳам машҳур генералнинг издошлари ва ҳозирда тақиқланган Ислом Уйғониш партиясининг раҳбарларига қўйилган барча айблар "тўла исботини" топган.

Бош прокурорга кўра, сентябр воқеаларида иштирок этиш айблари билан 200 кишининг устидан тергов олиб борилган ва натижада 170 айбланувчига ҳукм ўқилган.

Унинг даъво қилишича, Ислом Уйғониш партиясининг раҳбари Муҳиддин Кабирий ҳарбий қўзғолоннинг ташкилотчиларидан бири бўлган.

Ўтган ой Тожикистон ҳукумати мамлакатда тақиқланган "Ислом Уйғониш партияси" раҳбари Муҳиддин Кабирийни экстрадиция этилиши бўйича Интерполга аъзо барча мамлакатлар билан музокаралар бошлаган эди.

Бу ҳақда Тожикистон Ички Ишлар вазири Рамазон Раҳимзода Душанбеда ўтган матбуот анжуманида билдирган журналистларга.

Ички Ишлар вазирлигимаълумотларига кўра, айни пайтда 1660 Тожикистон фуқароси Интерпол қидирувида, уларнинг 1400 таси терроризм ва экстремизмда айбланади.

Шу йилнинг ўзида мамлакатда Интерпол бўйича 342 киши қидирувга берилган, шундан 275 нафари яна терроризмда ва диний айбловларга юз тутганлардир.

Ислом Уйғониш партияси фаолияти Тожикистонда террористик ва экстремистик деб топилган.

Олий маҳкама қарори билан 2015 йил партия фаолияти тақиқланган эди.

Партия раҳбари Муҳиддин Кабирий ўтган йил март ойида ўтган парламент сайловларидан кейиноқ Тожикистонни тарк этган, ҳозирда муҳожиротда.

Тожик ҳукумати унинг партиясини 2015 йил сентябр ойида давлат тўнтаришига уринишни молиялаштирган ва ташкиллаштирган деб айблаган.

Муҳиддин Кабирий бу айбловларни рад қилиб, уни сиёсийлаштирилгани, Имомали Раҳмон мамлакатдаги мухолифатни бирин-кетин йўқотаётганини айтади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар