Назарбоева: наша ўсимлиги саноатини ривожлантириш керак

Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Дариға Назарбоева Фото муаллифлик ҳуқуқи PM.KZ

Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари Дариға Назарбоева мамлакатда наркотиксиз наша ўсимлигини етиштириш ва унинг асосида ишлаб чиқаришни ривожлантириш зарурлигини айтган.

Бу ҳақда Президент Назарбоевнинг қизи ҳукуматнинг махсус мажлисида тегишли идора-ташкилотларга буйруқ берган.

Махсус мажлис наша ўсимлигини наркотик моддалардан тозалаш ва бу ўсимликдан саноат ва тиббиёт мақсадларида фойдаланиш масаласига бағишланган.

Мажлисда Қозоғистон тарихида илк бор Жанубий Қозоғистон, Олма-Ота, Қарағанда ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида тажриба тарифасида наша экиб етиштирилгани айтилган.

Ўша тажрибаларда етиштирилган ҳосил намуналарини АҚШ, Олмония, Белгия ва Хитойга қайта ишлашга юборишга қарор қилинган.

Хориждан олинган тадқиқот натижалари асосида қоғоз учун целлюлоза чиқариш мумкин.

Назарбоева хоним Қозоғистон ўзининг қоғозига эга эмаслигини, наша ўсимлиги целлюлозасидан турли хил қоғоз ва тўқимачилик маҳсулоти ишлаб чиқариш мумкинлигини айтган.

Гиёҳвандсиз наша етиштириш билан шуғулланадиган ширкатларга лицензия бериш, бу ҳаракатларни БМТнинг Наркотикларга қарши кураш бошқармаси билан ҳамкорликда олиб бориш зарурлигини таъкидлаган Дариға Назарбоева.

Қозоғистон билан Қирғизистон чегарасидаги Чуй водийси ёввойи наша ўсадиган улкан ҳудуд ҳисобланади.

Бу ердаги ҳосил йилига 5-6 минг тоннани ташкил этади, деб кўрилади.

"Давлат наша ўсимлиги саноатини ўзининг қаттиқ назорати остида ривожлантириши лозим", деб айтган Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Дариға Назарбоева.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг