Бишкек ва Ўш мактабларида дин тарихи ўқитилади

Янги ўқув йилидан Бишкек ва Ўш шаҳарларининг ўн мактаби 9 синфларида Дин маданияти тарихи фани синов лойиҳа сифатида ўқитила бошлайди.

Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг бўлим раҳбари Гулноз Исаеванинг сўзларига кўра, диний вазият бўйича давлат сиёсатини ислоҳлаш ва диний ташкилотлар ишларини назорат қилиш мақсадида 2014 - йили Қирғиз Республикасининг Мудофаа кенгашида қабул қилинган махсус концепция асосида қатор тадбирларни ўтказиш белгиланган.

"Ўша концепциянинг муҳим йўналишларидан бири - бу динни ўзлаштириш ва диний билим бериш тармоғини ислоҳ қилиш ва сифатини яхшилаш эди. Уни амалга ошириш бўйича ҳукумат қарори асосида бажариладиган ишлар тузилган. Унда ўрта мактабларда дин маданиятининг тарихини ўқитиш масаласи режалаштирилган. Ҳозирча биз ўн мактабни танлаб олиб, синов лойиҳаси сифатида бу дарсликни киргизмоқдамиз" - дейди Гулноз Исаева.

Қирғизистонда диний таълим олишга бўлган талаб кучли. Бу фанни ўқитишлик зарурияти дунёвий динлар, уларнинг келиб чиқиши, динларнинг асосий бўлинишлари, оқимлар ҳақида кенгроқ маълумот бериш бўлиб ҳисобланади дея қўшимча қилади Исаева.

"Бу дарсликни киргизиш билан қайсидир бир динга ўзгача урғу берилмайди. Дунёвий динлар, Қирғизистондаги динлар ҳақида холис, илимий асосланган маълумотлар берилади. Ўқитувчиларни тайёрлаётганимизда ҳам бу масалага эътибор қаратамиз. Бу маъсулиятли ишни бошлаб олиб, кейин ёмон оқибатларга сабабчи бўлиб қолмаймизми, натижаси қандай бўлади деб ўйлашимиз керак" - дейди Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг бўлим раҳбари.

Қирғиз таълим академиясининг бўлим раҳбари Мурат Иманкулов, мазкур дарсликни мактабларда ўтилиши, ҳозирги кунда радикализм кучайиб бораётганда, ўкувчиларга дин тарихини ўргатишда муҳим дея, уни қўллаб кувватлайди.

"Қирғизистонда 5-синфдан бошлаб тарих фани ўқитилади. Ўша даврдан бошлаб динлар, уларни пайдо бўлиши, ривожланиши тўғрисида маълумотлар берилади. Айнан бу дарсликни киргизилиши эса, ҳозирги диний радикализм кучайиб, ёшлар турли хил оқимларга кириб кетаётган вазиятга жавоб бўлади. Тўққизинчи синфга киргизилаётгани ҳам бежиз эмас. Сабаби бу ёшдаги болалар фикрлаши, дунё қараши кенгайиб, қолипланиб бораётган давр ҳисобланади" - дея тушунтиради Мурат Иманакулов.

Бишкек шаҳридаги 89 - сон ўрта мактабининг тарих фани ўқитувчиси Қанат Урматов, ўқитувчилар, асосан тарихчилар мазкур фанни, ўқувчиларга етарли даражада маълумот бериб ўтишлик учун махсус тайёрлаш курсларидан ўтишлари кераклигини айтади.

"Ўқитувчилар университетларда динлар ҳақида махсус маълумотлар олишган. Лекин, барибир махсус курслардан қайта ўтишлари лозим. Мазкур лойиҳа амалга ошса, яна нималар етишмайди, нималар қилиш керак деган янги муаммолар пайдо бўлади ва унга яраша ҳаракат қилишимиз керак" - деб айтади ўқитувчи Қанат Урматов.

Қирғиз таълим академиясининг бўлим раҳбари Мурат Иманкулов бу фанни мактаб дарслигига киргизишлик масаласи 2009 - йилдан бери муҳокама қилинаётгани, таълим вазирлигида бу масала юзасидан қатор вариантлар ишлаб чиқилганини ва бунда энг аввало мактаб ўқувчилари манфаатлари, кейин ўқитувчилар имкониятлари инобатга олинганини маълум килди.

"Биз Россия, Туркия, Америка ва бошқа ғарб давлатлари тажрибаларини ўрганиб чиқдик. Ислом давлатларида бу масала қандай ҳал этилаяпти, улар билан ҳам танишдик. Энг муҳими ўзимизнинг тажрибамиздан келиб чиққан ҳолда, уни асос қилиб олдик" - дейди Мурат Иманакунов.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ◾ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • ◾Instagram - BBC UZBEK
  • ◾Twitter - BBC UZBEK
  • ◾Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • ◾Facebook - BBC UZBEK
  • ◾Google+BBC UZBEK
  • ◾YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • ◾Skype - uzbekbbclondon
  • ◾bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.