Шоҳруҳ Соипов: нафақат ўзбек, балки қирғиз мактаблари учун ҳам дарслик ва кадр муаммолари долзарб
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Ўзбек мактабларини қирғизчага айлантиришни сўрамоқдалар"

Қирғизистон жанубидаги Ўш вилояти Аравон туманида маҳаллий яшовчилар ўзбек тилидаги мактабларни қирғиз мактабига айлантиришни сўрамоқдалар, дейишаяпти Қирғиз парламенти депутатлари.

Қирғизистон матбуоти хабар тарқатишича, парламент депутатлари Аравон туманида истиқомат қиладиган маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашувлар ташкил қилганлар, ана шу учрашувлар пайти аравонликлар ўзбек тилида таҳсил бериб келинган мактабларни қирғиз мактабига айлантириш таклифини илгари сурганлар.

Ўзбек мактабларида дарсликлар, ўқув қўлланмалари ҳамда ўқитувчи кадрлар етишмаётгани билан тушунтирилган бу таклиф.

2010 йил ёзидаги ўзбеклар билан қирғизлар ўртасидаги миллий низоларга олиб келган қонли ҳодисалар ортидан ўзбек тилидаги мактаблар қирғиз ёки рус тилида таҳсил беришга ўтказилган.

2013 йилдан Қирғизистонда олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларини ўзбек тилида топшириш тартиби бекор қилинди.

Бундан олдин мамлакат олий ўқув юртига кирмоқчи бўлганлар қирғиз, ўзбек ва рус тилларида имтиҳон топширишлари мумкин эди.

Қирғиз расмийлари ушбу қадамни ўзбек тилида имтиҳон топширадиганларнинг сони камайиб кетгани билан тушунтирганлар.

Бугунги кунда нафақат ўзбек, балки қирғиз тилидаги мактаблар ҳам дарслик ва ўқув қўлланмалари, ўқитувчи кадрлар етишмовчилиги билан рўпара келган, давлат бу муаммоларни ҳал этиши лозим, дейди қирғизистонлик журналист Шоҳруҳ Соипов.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.