Омборхонадаги муҳожирлар сони айтилмаган

Москвадаги типография омборхонасида ёнғин пайти нечта муҳожир ичкарида қолгани тўғрисида дастлаб аниқ маълумот берилмаган.

"Воқеа жойига ёнғин ўчирувчилар етиб борганида омборхона раҳбарияти ичкарида фақат уч киши борлигини билдирди. Бироқ ўт ўчирувчилар текширув натижасида қаватларнинг бирида ёрдам сўраб қичқираётган 12 киши борлигини аниқлади. Уларнинг ҳаммаси қутқарилди. Маъмурият нима сабабдандир, нотўғри маълумот бераётгани англашилди ва ўт ўчирувчилар бор имкониятини ишга солиб жабрланганларни қидиришга киришди", деб айтган ТАСС манбаъси.

Oмборхонанинг тузилиш схемаси берилмагани ҳам ишни мураккаблаштирган. Ўт ўчирувчилар кучли тутун ва олов ичида бинони пайпаслаб ўрганишларига тўғри келган.

Бундан ташқари ўт ўчирувчиларни ўз вақтида ёрдамга чақирганлари ҳам савол остида.

Аниқ бўлишича, ҳалок бўлган 16 киши бинонинг тўртинчи қаватида бўлганлар ва ишни бошлашга тайёрланганлар. Бинода фавқулодда ҳолатлар учун чиқиш йўлаги бўлмагани сабабли қутқарувчилар деворни бузиб киришларига тўғри келган.

Oмборхонада сақланган босмахона маҳсулотлари, лак-бўёқ материаллари ёнганда заҳарли модда ажралиб чиқиши ҳам қурбонлар сонини оширган.

Айни пайтда «Печатный экспресс» корхонасида меҳнат меъёрларига риоя қилиш бўйича текширув бошланган.

Маълум қилинишича, Алтуфевский шоссесида жойлашган омборхонада ҳалок бўлганларнинг 13 таси қирғизистонлик, учтаси Россия фуқароси бўлган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.