Имомали Раҳмон 3 сентябрда Ўзбекистонга боради

Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон 3 сентябр шанба куни Ўзбекистонга учади, деб хабар беради Азия плюс веб сайти дипломатик манбаларига биноан.

Маълум қилинишича, Имомали Раҳмон бошчилигида кичик расмий делегация ҳам қўшни давлатга бориши кутилади.

Олдинроқ Рейтер агентлиги уч дипломатик манбалари берган маълумотлар асосида Ислом Каримов вафот этганини хабар қилганди.

Бундан ташқари Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим ҳам мамлакати депутатлари билан йиғилишда Ўзбек раҳбари Ислом Каримовнинг оламдан ўтганини билдирган. "Аллоҳ раҳмат қилсин. Туркия ўзбек халқининг қайғусига шерик" деб таъзия билдирганди.

Рейтер агентлигига кўра, 3 сентябрда Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг ҳам Ўзбекистонга келиши кутилади.

Қирғизистон делегациясига Бош вазир Соронбай Жонбеков раҳбарлик қилиши айтилган.

Халқаро парвозларни назорат қиладиган НОТАМ ташкилоти хабар тарқатишича, Ислом Каримовнинг она шаҳри Самарқандда аэропорти 3 сентябр куни парвозлар учун буткул ёпилади.

Бундан олдин кеча 1 сентябрдан бошлаб Самарқанд шаҳрида қандайдир муҳим тадбирга тайёргарликлар бошлангани хабарлари тарқалди.

Бугун Самарқанд шаҳрида хавфсизлик чоралари кучайтирилган, аксар кўчалар, шу жумладан, Регистон майдони ҳам ўраб олингани маҳаллий аҳоли томонидан айтилди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.