Қозоғистон: Назарбоев янги бош вазирни тайинлади

Сагинтаев Фото муаллифлик ҳуқуқи ortcom.kz
Image caption 53 ёшли Сагинтаев бунга қадар бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Президент Нурсултон Назарбоев Бакытжан Сагинтаевни мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинлаган.

Аввалроқ собиқ бош вазир Карим Масимов Миллий хавфсизлик қўмитасининг раиси лавозимига ўтказилганди.

53 ёшли Сагинтаев бунга қадар Масимовнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Унинг асли касби иқтисодчи ва 1998 йилда давлат хизматига киргунига қадар ишбилармонлик билан шуғулланган.

Собиқ бош вазир Карим Масимовнинг ишдан олиниши қўшни Ўзбекистонда бош вазир Шавкат Мирзиёев муваққат президент этиб тайинланган кунга тўғри келган.

Британияда чиқадиган Financial Times рўзномаси бу икки воқеага эътибор қаратган.

Нашрнинг ёзишича, Қозоғистон ҳукуматидаги ўзгариш мамлакат ўз тарихидаги илк ҳокимият ўзгаришига ҳозирлик кўраётган пайтга тўғри келмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Alchetron.com
Image caption Таҳлилчиларга кўра, ҳукуматдаги ўзгаришлардан энг кўп Дариға Назарбоева фойда кўради

Гарчи Назарбоев вориси билан боғлиқ режаларини эълон қилмаган бўлса-да, аллақачон ҳукуматдагилар ўзларига қулай мавқеларни эгаллаш пайига тушган.

FT суҳбатлашган мутахассисларнинг айтишларича, Карим Масимовнинг кетишидан энг кўп президентнинг қизи Дариға Назарбоева фойда кўради.

"Масимовнинг кетказилиши, афтидан, Дариға ҳали ҳам эҳтимолий месросхўр сифатида ҳокимият учун ўйинда қолаётганини кўрсатади", деб айтган минтақа бўйича таҳлилчи Ливия Пагги.

Қозоғистон ҳукуматидаги ўзгариш нефт экпортига қарам мамлакат иқтисоди оғир кунларни бошдан кечираётган паллага тўғри келган.

Жаҳонда нефт нархининг кескин тушиб кетиши аҳоли даромадларининг пасайиши ва ижтимоий харажатларнинг қисқартирилишига олиб келган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.