Назарбоевнинг қизи сенатор бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дариға Назарбоева мамлакат парламенти юқори палатаси-сенатнинг депутати этиб тайинланган. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар тарқатган.

Дариға Назарбоева бунгача, бир йил давомида Карим Масимов ҳукуматида вице-президент лавозимини эгаллаб келганди.

8 сентябрда жаноб Назарбоев Масимовни бош вазирликдан олиб, Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитаси раиси қилиб тайинлади.

Миллий хавфсизлик хизматининг раҳбари Владимир Жумаканов эса қўмита котиблигини олган.

Сешанба куни Қозоғистонда Бакитжон Сагинтаев бошчилигида янги ҳукумат тузилган. Ҳукуматдаги 11 вазир ўз вазифаларида қолганлар.

Қозоғистон Мудофаа вазири Имангали Тасмагамбетов бош вазир ўринбосари лавозимига ўтказилган.

Қозоғистон ҳукуматида кадр ўзгаришларига нима сабаб бўлгани номаълум.

Бир кун олдин Нурсултон Назарбоев Самарқандга ташриф буюриб, марҳум президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилган. Муваққат президент Шавкат Мирзиёев билан учрашган эди.

Кузатувчилар бундан олдин Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова каби Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дариғани ҳам отасининг вориси сифатида тилга олишган.

Каримов мисолида кузатувчиларнинг ушбу фарази амалга ошгани йўқ. Лекин уларга кўра, Назарбоевнинг қизида бундай имконият ҳозирча мавжуд.

Қозоғистонлик журналист Сергей Дуванов олдинроқ Назарбаева хонимнинг ўз отаси ўрнини меърос қилиб олиш томон шаҳдам қадамлар билан кетаётганини урғулаган.

Агар Президент Назарбоев тўнғич қизининг давлат тепасига келишини истаса, бунга ҳеч ким қарши бўла олмайди. "Фақат отаси оламдан ўтиб кетса, Дариғанинг ушбу лавозимни ушлаб қола олиши катта савол остида бўлади", - дейди у.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.