Конституция атрофидаги сиёсий тортишувлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Президент Алмазбек Атамбаевнинг Конституцияни ўзгартириш ташаббуси ортидан Жўғўрқу Кенгашдаги партиялар орасида ўзаро келишмовчилик пайдо бўлган.

Кузатувчилар республикада мухолифат бир тарафда, иқтидордаги ҳукумат ва депутатлар эса иккинчи тарафда тортишаётгани давлатни инқирозга юз тутаётганидан дарак эканини айтмоқдалар.

Конституцияни ўзгартиришга қарши бўлаётганлар президент ўз ваколатларини кенгайтириб, иккинчи муддатга ҳам сайланмоқчи эканидан хавотир билдираяпти.

Парламентни чоршанба кунги йиғинида депутатлар ўзаро келишаолмай, коалициядаги партиялар бир-бирларини ундан чиқиб кетишга даъват этганлар.

Кўпчилик коалициядаги "Ота Макон" партия раҳбари Ўмурбек Текебаев, коалицияни ички келишувлари сақланиб қолаётганини айтиб, шу вақтнинг ўзида фракцияни Конституцияни ўзгартириш масаласида фикри ўзгармаслигини урғулаган.

"Бизни коалициядан чиқиб кетишга сабаб йўқ. Сабаби биз барча коалиция келишувларига риоя қилиб келаяпмиз. Бироқ коалиция келишувида барчамиз референдум ва Конституцияни ўзгартириш ташаббусини қўллашимиз керак деган пункт ҳам йўқ", деган Текебаев.

Бахсли музокаралардан сўнг ўзаро келишаолмаган коалициядаги фракция раҳбарлари ёпиқ эшиклар ортида сўзлашувларни давом эттирган. Унинг натийжасида коалиция раҳбари сайланиб, бошқа масалалар бўйича ҳам ўзаро фикр алмашинувлар бўлган, бироқ Конституцияни ўзгартириш бўйича ҳамма ўз принципида қолган.

Конституцияга ўзгартиришлар киргизиш масаласи яқин орада парламентда қаралиши кутилмоқда. Ўтган ҳафтада икки жумалик жамоат муҳокама муддати якунига етган.

Бироқ бош қомусни ўзгартиришга қарши чиқаётган мухолифат ва фуқаровий жамият фаоллари бу масала халқ муҳокамасидан ўтгани йўқ дея танқид қилмоқдалар. Жўғўрқу Кенгашнинг собиқ депутати Равшан Жээнбековга кўра, хокимият конституцияни ўзгартиргандан кўра халқнингқийинчиликларини, муаммоларини хал этишга ҳаракат қилиши керак.

"Конституцияга киргизилаёган ўзгартишлар сайтга қўйилган деяпти. Қирғизистон аҳолисини 25 фоизигина интернет билан таъминланган. Унда ҳам оддий одамлар у ерда турсин, биз сиёсатчилар ҳам интернетдан конституцияни янги таҳририни топа олмадик.

Ундан ташқари Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон каби яқин қўшниларимиз бизни тан олмай қўйди. Давлат хазинасида катта йўқотишлар, кризис пайдо бўлди. Қирғизистон товарлари ташқарига чиқмай, иқтисод жуда ночор аҳволда. Давлат шу муаммоларни ҳал қилишга ҳаракат қилсин" - дейди собиқ депутат.

31 август Қирғизистон Мустақиллик куни президент Алмазбек Атамбаев ўз нутқида конституцияни ўзгартишга қарши чиқаётганларни халқ душманлари дея атаб, одамларни уларга эргашмасликка чақирган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.