"МДҲ саммитига Комиловнинг бориши тўғри қарор"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашиб, муваққат президент Шавкат Мирзиёевнинг саломини етказгани хабар қилинган.

Бишкекда МДҲ га аъзо давлат раҳбарлари саммити бошланган.

Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари йиғилишда шахсан иштирок этишади.

Молдова ва Туркманистон учрашувга Бош вазирларини юборган.

Ўзбекистон номидан Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигида ҳайъат қатнашади.

Муваққат президент Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекдаги саммитга бормагани сабаби нима бўлиши мумкин?

Саммитда қабул қилинадиган қарорлар айнан Ўзбекистон учун қанчалик самарали ҳисобланади?

Тошкентдан иқтисодий таҳлилчи Фарҳод Толиповнинг фикрича, бу каби учрашувларга давлат раҳбарининг ўрнига бошқа мутасаддининг юборилиши учраб турадиган ҳолат. Шунинг учун ташқи ишлар вазири қатнашаётганидан ҳайрон бўлмаслик керак. Иккинчидан, ҳозирда Ўзбекистон тўлақонли раҳбарга эга бўлмаган бир вазиятда саммитга айнан Ташқи ишлар вазирининг бориши мақсадга мувофиқ ҳисобланади, дейди у.

Шу билан бирга, Шавкат Мирзиёевнинг ташқи сиёсат соҳасида тажрибаси ҳали Абдулазиз Комиловчалик эмас, деб ҳисоблаш мумкин. Ўзбекистон ташқи сиёсатини кўп йиллардан буён олиб борган Абдулазиз Комиловнинг бу саммитда иштироки тўғри қарор, деб айтади таҳлилчи.

"Қолаверса, Шавкат Мирзиёев номзоди президентликка илгари сурилгани, сайловларга тайёргарлик ҳам унинг саммитга бормаганлик сабабларидан бўлиши мумкин".

"25 йил давомида МДҲ давлатларининг кўп саммитлари бўлиб ўтди. Биз уларни кузатдик. Кўпчилик таҳлилчиларнинг хулосаси шу бўлиб келганки, МДҲ дек ташкилот, бирлашма тобора заифлашиб бормоқда. Яъни, нафақат Ўзбекистон, бошқа давлатлар позициясидан ҳам туриб кузатганда МДҲ тўлақонли интеграцион ташкилот мақомигача етиб бормаяпти".

Чегара борасида қўшни давлатлар билан муаммолар МДҲ саммитида ҳал қилинмаса керак, дейди Фарҳод Толипов айни пайтда Ўзбек-Қирғиз чегарасидаги Сўх анклавида юзага келган вазият тўғрисида.

Фарҳод Толипов билан суҳбатни тингланг.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Фарҳод Толипов
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.