Матаев
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Бизга нисбатан иш рейдерлик"

Ўғирлик ва солиқ тўлашдан бўйин товлашда айбланаётган Қозоғистон Журналистлар иттифоқи раиси Сейтқози Матаев ва унинг ўғли Асет маҳкамада ҳозир бўлганлар.

Олдинроқ, прокурор ҳакамдан Сейтқози Матаевни олти йилу саккиз ойга озодликдан маҳрум этиб, муддатни умумий режимдаги қамоқхонада ўтказиш бўйича ҳукм чиқаришни, унинг ўғли Асет Матаевга эса мол-мулкини мусодара этиш, уч йил тадбиркорлик билан шуғулланмаслик билан бирга, олти йиллик қамоқ жазоси беришни сўраган.

КазТАГ ахборот агентлигини бошқарган Асет Матаев ўзига қўйилган айбларни инкор этган ва ўзларига нисбатан ишни "рейдерлик" деб атаган.

"Мен жазо муддатидан қўрқмайман. Мен айбдор эмасман. Менинг ота-онам-журналист. Биз доим кескин саволларни кўтариб келганмиз. Бунинг ҳаммаси-рейдерлик, бизни жим туришга мажбурлашга уриниш, деб биламан. Бизга эълон қилинган айбловлар кулгули. Бир қарасанг 450 миллион ҳақида гапиришади, кейин 350 миллион тенге ҳақида. Буларнинг ҳаммаси туҳмат!", деб айтган Асет Матаев.

Асет Матаев шунингдек, ўзи ва отаси "тоза" эканликларини таъкидлаб, ўзларини ҳимоя қилган фуқаролар ва журналистларга миннатдорчилик билдирган. У Россия Журналистлар иттифоқи, Қирғизистон ва Тожикистон журналистлари, Овропарламент депутатларига қўллаб-қувватлаганлари учун катта раҳмат айтган.

Сейтқози Матаев ўз чиқишида прокуратура бу иш бўйича астойдил текширув ўтказмаганлигини билдирган. Унинг таъкидлашича, ишда аниқ фактлар йўқ, у фақат қуруқ гап, тахминларга асосланган.

Би-би-си Ўзбек мустақил журналист Шодиёр Сайфдан қозоғистонлик ота-бола журналистларга нисбатан жиноий ишдан мақсад нима бўлиши мумкин?-деб сўради.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.