Мозори-Шариф: Палову кабобга кеб қолинг

Қобилий палов

Ҳа, Афғонистоннинг Ўзбекистонга шундоққина чегарадош шимолий Мозори-Шариф шаҳрида сўнгги йилларда паловдан тортиб, кабоб, буёғи мантию қовурдоқ, дейсизми, хуллас, миллий таомлар тақдим этувчи турли емакхоналарнинг сони 100 дан ортибди.

Бу ҳақдаги видеолавҳани Би-би-си Ўзбек хизматининг Youtubeдаги каналида томоша қилинг.

Устига устак, яна сайёр ёки кўчмаларини айтмайсизми, дейди шаҳарда бўлган мухбиримиз Ҳаёт Шайбон.

Мухбиримизнинг айтишича, бундан бор-йўғи 10-15 йилча бурун, ҳатто, шаҳар марказидаги емакхоналарнинг сони бармоқ билан санарли бўлган.

Унга кўра, даромадли экани боис, сўнгги йилларда дўкондорликни йиғиштириб, бор дўконларининг ўрнига битта емакхона очиб, иш юритишни афзал билаётган мозорликлар сони ҳам ортиб бормоқда.

Аён бўлишича, бугун Мозори Шарифда оддийгина битта емакхона очиш нари борса $500 АҚШ долларига тушади, холос.

Тафсилотлари видеолавҳамизда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.