Азимжон Асқаров суди: Гувоҳлар кўрсатмаларида янглишмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Akulbek Baltabaev

Чуй вилотидаги Жазони ижро этиш давлат маҳкамасида 11 октябрда таниқли инсон ҳақлари фаоли Азимжон Асқаровнинг иши юзасидан иккинчи суд жараёни бўлиб ўтган.

У 2010-йилнинг июн ойида Ўш ва Жалолободда бўлиб ўтган миллатлараро низода оммавий тартибсизликларни уюштирганлик ва милиция ходимини ўлдирганликда айбланиб, умр бўйи қамоқ жазосига ҳукм этилган.

Суд жараёнида гувоҳларнинг айримлари ўз кўрсатмаларида янглишган ва адвокатларнинг саволларига тўлиқ жавоб бера олмаган.

Бозор-Қўрғон туманининг собиқ прокурори Абдулла Бакиров адвокат Валерян Вахитовнинг, "нега агар Азимжон Асқаров 15 июнда қўлга олинган бўлса, уни гумонланувчи шахс сифатида бир кун ўтгандан кейингина сўроққа олинган"и ҳақида саволига, ўша куни ўлганлар сони аниқ бўлмаганини айтиб, милиция ходими ўлдирилган кунни ҳам аниқ айта олмаган.

"13-июн, милиция ўлдирилган куни мен кўприкда бўлмаганман", дейди ўша куни Асқаровни кўрмаган собиқ прокурор.

Давлат қораловчисининг: "Асқаровни кимдир қийноққа солганми", деган саволига: "битта камерада ўтирганлардан кимдир урган деб эшитганман, лекин милиция ходимлари унга тегмаган, қийноққа солмаган", дея оқланган Абдулла Бакиров.

Собиқ прокурор айтаётган Азимжон Асқаровнинг камерадоши, судда асосий гувоҳ сифатида кўрсатма берган. Унинг сўзларига кўра, у ҳам Асқаровни кўприкда шахсан кўрган эмас.

"Менга, кўприкда оломон тўпланган. Милиция ходимларига ҳужум қилиган. Улар қочган ва ўша ерда Азимжон Асқаровни кўрганмиз дея айтишди" - деган Абдулла Бакиров.

Прокурор гувоҳга: "Сиз Асқаровни шахсан танийсизми" дея савол узатганда, у "Ҳа" дея жавоб берган. Бунга жавобан Азимжон Асқаров: "Нега сен мени кўрганман деяпсан", деб сўраганда, у "Сени у ерда кўришган" - дея мужмал жавоб берган.

Шундан сўнг Азимжон Асқаров: "Қандай сен виждонсизлик қилиб, алдаяпсан. Менда Қуръон турибди. Мен алдай олмайман. Бу сохта гувоҳлик" - дея норозилик билдирган ҳуқуқ ҳимоячиси. "Мен сени биламан ва сенинг қасамингни баҳосини ҳам биламан" - деган суд ишидаги асосий гувоҳ Абдулла Бакиров.

Ҳимоячилардан бири Тўлўйқан Исмаилованинг: "Ким сенга кимнидир уришга ҳуқуқ берди? Бу жиноятку? Нега сен уни урдинг?", деганига, гувоҳ Мамиржанов: "Жиноят,...Мен шунчаки унга ғазабландим", дея жавоб берган.

Мамиржанов вақтинчалик сақлаш жойида бир кун бўлган. Аниқ санасини эслай олмайди, лекин шанба куни экани аниқлигини айтади.

Суд жараёнида Бозор-Қўрғон туманининг собиқ ҳокимининг тан соқчиси Калмамат Ташиев, 13-июнда туман марказида одамлар тўпланган жойга борганда, шахсан Азимжон Асқаровни кўрган эмас. Лекин, кимдир "Қирғизларни ўлдиринглар" деб қичқирганини, бу гапни айнан Асқаров айтганини унга айтишган.

Миллий Ҳавфсизлик Давлат Қўмитасининг махаллий ўзини-ўзи бошқариш бўлими ходимлари Замир Қамчибеков ва Муратали Кучаровлар, Азимжон Асқаровни кўприкда кўрганликларини айтганлар. "У нимадар деб бақирди, лекин мен эшитмадим", деган Қамчибеков.

Ҳавфсизлик идорасининг собиқ раҳбари Садибақас Жўлдўшев ҳам Азимжон Асқаровни кўрганини айтган, лекин у ўша пайтда нима қилганини айта олмаган. "Ҳеч нарса қилмай турганди. У нима деб гапирганини мен эшитмаганман. Унинг қўлида қандайдир газета бўлган", деган собиқ раҳбар.

Гувоҳларнинг кўрсатмаларидан кейин Азимжон Асқаров: "Мен Бозор-Қўрғонда оз сонли одамларни ҳурмат қиламан, уларнинг орасида сиз ҳам бор эдингиз. Ким сизга ёлғон гапиришга мажбур қилаяпти? Агар сиз мени кўприкда шахсан кўрган бўлсангиз, қандай кийимда бўлганман" дея сўраганида, гувоҳ: "Ўтган сафар ҳам менга ҳудди шундай савол берганди. Мен сизни қандай кийимда бўлганингизни эслай олмайман. Мен сизни кўрганман, бўлди", дея жавоб қайтарган. Шундан сўнг судланувчи Асқаров: "Бундай имконият менда бошқа бўлмайди. Агар сиз мени низо бўлган жойда кўрган бўлсангиз, унда мени Аллоҳ жазоласин. Сиз кўрмагансиз, лекин кўрганман деяпсиз. Алдаяпсиз. Ҳодимларингиздан ҳеч қайси бири мени қандай кийимда бўлганимни эслай олишмади", деган Азимжон Асқаров. Жўлдўшев: Мен бўлганини айтаяпман, мумкин сиз алдаётгандирсиз?", дея мужмал жавоб қайтарган.

Суд жараёни бошланганда инсон ҳақлари фаоли Тўлўйқан Исмаилова ҳакамдан Азимжон Асқаровни, унинг 60 ёшдан ошганини ва соғлиги ёмонлашаётгани сабаб уй қамоғига чиқаришга чақирди. Ҳакам бу саволни очиқлигича қолдирди.

Кейинги суд жараёни 18 октябрга белгиланган. Унда адвокатлар Қирғизистон Бош прокурори Азимбек Бекназаровни гувоҳ сифатида чақириш масаласида ҳакамга мурожат қилганлар. Лекин бу масала ҳам очиқ қолган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.