"Ўзбекистон тарафининг ташаббуси билан"

Хўжанд шаҳри Фото муаллифлик ҳуқуқи Wikipedia

Қирғизистон ҳайъатининг Ўзбекистоннинг Андижон вилоятига ташрифидан икки ҳафта ўтиб ўзбекистонлик ишбилармонлар гуруҳи Тожикистоннинг Суғд вилоятида меҳмонда бўлганлар.

Тожикистон расмийларининг хабар қилишларича, Ўзбекистоннинг Фарғона водийсидаги вилоятларида фаолият юритадиган тадбиркорлар икки кун давомида Тожикистон шимолида бўлганлар.

Ўзбекистонлик ишбилармонларнинг Хўжанд ва Исфарада саноат ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда компаниялар фаолияти билан танишганлари хабар қилинган.

Меҳмонлар Суғд вилоятида охирги йилларда барпо этилган диққатга сазовор бинолар билан танишганлар, қатор маданий тадбирларда иштирок этганлар.

Суғд вилояти расмийларига кўра, ушбу учрашув Ўзбек томонининг ташаббуси билан ташкил этилган ҳамда шу икки кунда икки тараф ҳам ана шундай мулоқотларни соғингани маълум бўлган.

1 октябр куни Қирғизистон ҳукумат ҳайъатининг Андижон вилоятига ташрифи ҳам Ўзбекистон томони ташаббуси билан ташкиллаштирилгани хабар қилинган эди.

Сентябр ойида Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматларининг давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича комиссияларининг аъзолари биргаликда 23 та баҳсли ўрганиб чиққанлар.

Кейинроқ эса 55 баҳсли ҳудуд бориб кўрилиб, у ердаги вазият ўрганилган.

Ушбу ўрганиш якунлари асосида ишчи комиссиялар ўртасида махсус ҳужжат имзоланган.

Қирғизистон расмийлари икки мамлакат муносабатларида кузатиб келинган "музлар эрий бошлаган"идан мамнун эканликларини айтганлар.

Икки томон бундан кейин муносабатларни янада яхшилаш ниятида эканини билдирдилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.