ИШИД ўзбек эшиттиришларини қайта тикламоқчи

Кот туманидаги ИШИДга содиқ кучлардан Афғон ҳукумати тортиб олган бинолар Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption ИШИДга содиқ жангарилар назоратидаги ҳудудлар Афғон ҳукумат кучлари томонидан тортиб олинган.

Афғонистондан олинаётган хабарларга кўра, бу мамлакатдаги ўзларининг "Исломий Давлат" тарафдори эканини эълон қилган жангарилар тез орада FM тўлқинида радио эшиттиришларини қайта тиклашлари ҳақида хабар тарқатганлар.

19 октябр куни Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида Паштун тилида FM тўлқинида янги эшиттиришларни тинглаш мумкин бўлган.

Маҳаллий вақт билан кечки соат 5 ларда Паштун тилида "Седаи халифат" ёки "Халифат садоси" эшиттиришлари бошлангани эълон қилинган.

Радио эшиттириш бошловчиси ўзини Султон Азиз Аъзам деб эълон қилган.

"Биз ҳурматли тингловчиларимизга расмий эшиттиришларимиз яқинда бошланишини маълум қиламиз. Биз турли эшиттиришлар ва дастурлар устида ишламоқдамиз", деб айтган радио бошловчиси.

Султон Азиз Аъзам сўзларига кўра, тез орада "Исломий Давлат" радиосининг Форс, Урду ва Ўзбек тилларида эшиттиришлари эфирга узатилади.

Афғонистондаги жангарилар, хусусан, Ўзбекистон Исломий ҳаракати Ироқ ва Сурияда исломий халифалик барпо этганини эълон қилган кучларга содиқлигини билдирганларидан кейин кўп ўтмай ИШИД радиоси фаолияти бошланган эди.

Паштун тилида асосан диний мавзулар ва янгиликларга эътибор қаратган радио бироз кейин Форс ва Ўзбек тилларида ҳам эшиттиришларни йўлга қўйган эди.

Уч ой олдин Афғонистон шарқидаги ҳудудлар ҳаво ҳужумига тутилганидан кейин халифат радиоси эшиттиришлари тўхтатилди.

Бу ҳаво ҳужумлари хорижий кучлар томонидан амалга оширилгани хабар қилинган эди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.