Афғонистонда рекорд даражада кўкнор етиштирилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Об-ҳаво шароитларининг қулай келиши ҳам юқори даражадаги кўкнор ҳосилининг олинишига ҳисса қўшган

БМТнинг Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ва жиноятчиликка қарши кураш Бошқармаси ҳисоботида айтилишича, ўтган йили Афғонистонда кўкнор етиштириш 10 фоизга ошган, экин майдонлари эса 201 минг гектарга кўпайган.

Афғонистон героин экспорти бўйича дунёда биринчи ўринда туради.

Кўкнор майдонларининг кенгайиши героин ишлаб чиқариш ҳажми 43 фоизга ошиши мумкинлигини англатади.

Бу ҳозиргача кузатилган рекорд даражадир.

Кўкнор майдонлари асосан Толибон назорати остидаги ҳудудларда жойлашган.

Ҳисоботда таъкидланишича, янги экин майдонларининг ҳаммасидан кўкнор етиштиришда фойдаланилмоқда.

Бу эса ўз навбатида хавфсизлик вазиятининг ёмонлашиши билан боғлиқ.

Афғонистоннинг гиёҳванд моддаларга қарши кураш бўйича вазири Саломат Азимийнинг айтишича, кўкнор асосан мамлакатнинг жанубий, шарқий ва ғарбий минтақаларида етиштирилмоқда.

Асосий марказ Ҳелманд вилояти бўлиб, ундан сўнг Бадғис, Кандаҳор, Ўрузгон, Нангарҳор ва Фараҳ вилоятлари келади.

Афғонистоннинг 34 вилоятидан 13 тасида кўкнор етиштириш кузатилмаган.

Ўтган йили кўкнордан холи минтақалар сони 14 тага кўпайганди.

Тадқиқотчиларга кўра, об-ҳаво шароитларининг қулай келиши ҳам юқори даражадаги кўкнор ҳосилининг олинишига ҳисса қўшган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.