Қирғизистон парламентидаги коалиция парчаланди

Қирғизистон парламенти аъзолари Фото муаллифлик ҳуқуқи OFFICIAL

Қирғизистон парламентидаги Социал-демократик партия кўпчилик коалициясини тарк этиши ҳақида эълон қилган.

Қирғизистон оммавий ахборот воситалари бу ҳақда Социал-демократик партия ҳамда коалицияга қўшилган партиялар фаолларига асосланиб хабар тарқатганлар.

Қирғиз социал-демократлари ўзларининг қурултойини ўтказган.

Бу қурултойда олти партия аъзоларидан таркиб топган коалициядан ўзларининг партиясини олиб чиқишга қарор берганлар.

Фирқа фаолларининг сўзларига кўра, Социал-демократик партия билан коалициядаги бошқа партиялар ўртасида "сиёсий қарама-қаршилик" юзага келгани боис ана шундай қарор берганлар.

Қирғизистон Жогорку Кенешидаги кўпчилик коалициясига Социал-демократлар, "Қирғизистон" "Онугуу — Прогресс" ва "Ота Макон" фракциялари кирган эди.

Қирғизистон Президенти лавозимини эгаллагунча Алмазбек Атамбоев Социал-демократик партияга раҳбарлик қилган.

Мамлакат конституциясига биноан, коалициядан бир партия чиқиб кетиши бутун коалициянинг тарқатиб юборилиши ва ҳукумат истеъфосини англатади.

Бу Бош вазир Сооронбай Жээнбековнинг коалицион ҳукуматининг истеъфоси деганидир.

Сооронбай Жээнбеков 2016 йил апрелида бош вазирликка тайинланган, бунга олдинги ҳукумат раҳбари Темир Сариевнинг истеъфоси сабаб бўлганди.

Энди Президент Атамбоевдан уч кун ичида парламентга сўров юбориб, янги коалицияни таркиб топтириш ҳақида сўраши талаб қилинади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.