Қозоғистонлик уч спортчи Олимпия медалидан айрилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Зулфия Чишанло Лондонда Олимпиада чемпиони бўлганди.

Халқаро Олимпия қўмитаси Қозоғистоннинг уч оғир атлетикачисини 2012 йил Лондон Олимпиадасида қўлга киритган медалларидан мосуво қилган.

ХОҚ нинг баёнотида айтилишича, Зулфия Чиншанло, Майя Манеза ва Светлана Подобедовалар допинг тестларидан ўтолмаганлар.

Светлана Подобедова ва Майя Манезанинг ташҳислари уларнинг қонида тақиқланган станозолола, Зулфия Чиншанлода эса - станозолола ва оксандролона моддалари борлигини кўрсатган.

Дунёнинг бир қатор спортчилари дохил қозоқ штангачилари атрофида ҳам допинг жанжаллари Рио Олимпиадаси олдидан қўзғалди, натижада улар Ўйинларда қатнаша олмадилар.

Лондон Ёзги Ўйинларида Қозоғистон етти олтин, бир кумуш ва беш бронза медаларини олган, терма жамоа умумий ҳисобда 12 ўринни эгаллашга муваффақ бўлган эди. Олтин медалларнинг тўрттаси айнан оғир атлетикачилар томонидан қўлга киритилганди.

Бундан ташқари 2008 йил Пекин Олимпиадасида Қозоғистон номидан қатнашиб, кумуш медал олган Таймураз Тигиев қонида ҳам туринабол чиққан.

Ўзбекистонлик ҳам бор

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Сослан Тигиев кумуш медални қўлга киритган эди.

Допинг туфайли Олимпия медалидан ажралганлар орасида битта ўзбекистонлик спортчи бор.

2008 йил Пекин Олимпиадасида эркин кураш мусобақалари бўйича кумуш медал совриндори Сослан Тигиев қонидан тақиқланган туринабол моддаси топилган.

Ўзбекистон Пекинда умумжамоа ҳисобида олтита медал билан 40- ўринни эгаллаган эди.

Пекин ва Лондон олимпиадаси совриндорларининг бир қанчасида айнан шу икки модда-туринабол ва станозолол, шунингдек, ацетазоламид ва метилгексанамин моддалари аниқланган.

Бунинг орқасидан, украиналик штангачи Олга Коробка, белорус штангачи Анастасия Новикова, оғир атлетикачи Андрей Рибаков, озарбайжонлик Сардор Ҳасанов, россиялик югурувчи Екатерина Волковакубалик югурувчи Вильфредо Мартинес, испаниялик югурувчи Жозефин Ониининг кўрсатган натижалари бекор қилинган.

ХОҚ маълумотларига биноан, умумий ҳисобда Пекин Олимпиадасида 60 та, Лондон Ўйинларида қатнашган 38 спортчининг пробалари тест талабларидан ўта олмаган.

Қайта текширув учун 1243 допинг пробалар олингани айтилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

• ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

• Instagram - BBC UZBEK

• Twitter - BBC UZBEK

• Odnoklassniki - BBC UZBEK

• Facebook - BBC UZBEK

• Google+BBC UZBEK

• YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

• Skype - uzbekbbclondon

• bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ