Тожикистон Роғун ГЭСи қурилишини бошлади

29 октябр куни дунёда энг баланд деб кўрилаётган Роғун Гидроэлектр станцияси бошланишининг тантанали маросими Вахш дарёси қирғоғида жойлашган Роғун шаҳрида бўлиб ўтган.

Қурилиш бошланиши олдидан Вахш дарёси тўсилган.

Тожикистон Президенти матбуот хизмати хабар беришича, тантанали маросимда Президент Имомали Раҳмон, Тожикистон парламенти аъзолари, зиёлилар ва ёшлар қатнашганлар.

Президент Раҳмон ва маросимнинг бошқа иштирокчилари Вахш дарёси оқимининг ўзгаришига гувоҳ бўлганлар.

Роғун электр станцияси Вахш дарёсидан қувват оладиган тўққизинчи ГЭС бўлади.

У пойтахт Душанбедан 110 километр узоқликда жойлашган.

Роғун ГЭСи лойиҳасига биноан, станция қуввати 600 МВт га тенг олти агрегатдан иборат бўлади.

Тшўғонининг баландлиги 335 метрни ташкил қилиб, бундай турдаги электр станциялари орасида дунёда энг баланди бўлади, деб кўрилаяпти.

Ишлаб чиқариш қуввати 3600 МВт электр энергияга эга Роғун ГЭСи минтақада ҳам ҳам энг йириги бўлади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи fergananews.com

Қурилишга 15 минг инсон ва 2 мингдан ортиқ техника жалб этилгани хабар қилинмоқда.

Режага биноан, Роғун ГЭСининг биринчи агрегати 2018 йил ишга туширилиши ва дастлабки электр энергияни бера бошлаши керак.

Иккинчи агрегат эса 2019 йил апрелда ишга туширилиши мўлжалланган.

Ўзбекистон узоқ йиллар Роғун ГЭСи қурилиши бутун минтақага хавф солиши, Амударё ва Сирдарёнинг қуйи оқимларида жойлашган Ўзбекистонни сувсиз қолишига олиб келишини айтиб, Тожикистон раҳбариятини Роғун ГЭСи қурилишидан воз кечиш, унинг ўрнига нисбатан кичик ва хавфсиз электр энергия станциялари қуришга чақириб келган.

Тожикистон эса Роғун лойиҳасидан бутун минтақа мамлакатлари манфаат кўришини, Ўзбекистонни ҳам бу лойиҳада қатнашишга чақириб келганини айтган.

Икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашишига Роғун ГЭСи ҳам сабаб бўлган деб кўрилади.

Вахш Амударёни сув билан таъминлайдиган муҳим дарёлардан бири.

Амударёда сув сатҳи камайиши Ўзбекистоннинг Бухоро, Хоразм вилоятлари, Қорақалпоғистондаги, шунингдек, Туркманистондаги сув таъминотига таъсир кўрсатиши аниқ.

Мухбирларга кўра, Роғун қурилиши Ўзбекистон томонининг розилиги билан бошланган.

Вахш тўсилишининг Амударёга таъсири борасида икки мамлакат расмийлари қандай келишувга эришганлари ҳозирча жамоатчиликка маълум эмас.

"Бугун биз минтақа мамлакатлари, жумладан, дӯст ва биродар Ӯзбекистон билан ӯзаро фойдали йӯналишлар, айниқса, сув, энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда яхши қӯшнилик муносабатларини йӯлга қӯйдик, ҳамда икки томонлама муносабатларнинг барча муҳим масалалари ӯзаро тушуниш, халқларимиз манфаатлари йӯлида ӯз ечимини топишига ишончимиз комил", деб айтган Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Роғундаги тантанали маросимда.

Бир кун олдин Тожикистоннинг 90 фоиз ҳудуди электр қувватисиз қолган.

Буни "Барқи Тожик" ширкати Нурек ГЭСидаги техник носозлик билан тушунтирган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.