Мана буни тижорат дейдилар ёки ғаройиб бир ихтиро

Афғонистон Фото муаллифлик ҳуқуқи wikimediacommon

Афғонистоннинг Ўзбекистонга шундоққина қўшни шимолий Балх вилояти маркази Мозори шарифлик механиклар шакарқамишдан шарбат олишнинг антиқа йўлини ўйлаб топишибди.

Покистондан келаётган ростманасидан илҳомланиб, оддий генераторни шарбатсиққичга айлантиришибди-қўйишибди.

(Видеолавҳани BBCUZBEK YouTube каналида томоша қилинг )

Буёғини қўяверинг, шакарқамиш шарбати савдоси шаҳарда анчайин даромадли тижорат турларидан бирига айланибди.

Мозори Шарифнинг қай бир бурчагига борманг, бу каби қўлбола шарбатсиққичдан фойдаланиб, шарбат сотаётган ёш-ёш йигитларга кўзингиз тушади.

Бир пиёла шарбатнинг баҳоси ярим долларга етиб-етмайди. Шу боис, харидори ҳам кўп.

Устига устак, шакарқамиш Афғонистоннинг ўзида етиштирилади.

Куз келиши билан маҳаллий тожирлар Мозори Шарифга шарқий Жалолобод вилоятидан машина-машина шакарқамиш келтиришади.

Қўлбола шарбатсиққичлар эса, бозорда 100-200 доллар туради. Шундай экан, шарбат сотувчилар қилган сарф-харажатларини ошиғи билан қайтариб олишади.

Шунинг орқасидан бутунбошли рўзғорларини тебратишади, дейди Мозори Шарифда бўлган мухбиримиз Ҳаёт Шайбон.

Сиз ҳам бир томоша қилинг-чи...

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг