Москваликлар марказий осиёлик мигрантлар ҳақида қандай фикрда?

Image caption "Меҳнат муҳожирлари Россияга керак, аммо малакали ишчилар керак бизга", дейди суҳбатдошлардан бири

Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги вакилларининг Россияга сафари юз минглаб меҳнат муҳожирларида "яхши кунлар"га умид пайдо қилди.

Асосий мақсад Россия ташқи муҳожирлар агентлиги билан Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ўртасида бевосита алоқаларни йўлга қўйиш, Россия иш берувчилари билан муносабатларни шаклантириш ва шу йўлда ҳамкорликни яхшилаш экани айтилганди.

Аммо, Москвадаги кузатувчилардан бирига кўра, музокаралар қандай кечгани ва ё натижалар хусусида ҳеч қандай маълумот тарқатилмаган.

Маълумки, бугун миллионлаб марказий осиёликлар Россияда ризқ теришмоқда. Пойтахт Москванинг ўзида уларнинг сони ўн минглаб...

Расмий маълумотларда Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг сони 2 миллионга яқинлиги қайд қилинган. Аслида эса бу рақам анча каттароқ эканига ишонилади.

Ўзбекистонликлар Россиядаги энг ҳимоясиз ва ҳуқуқсиз меҳнат муҳожирлари сифатида ҳам таърифланади.

Кўплаб ўзбекистонлик муҳожирлар ҳужжатсиз, ноқонуний ишлашга мажбур.

Рус тилини ва Россиядаги қонунчиликни билмаслик боис турфа муаммолар билан дуч келишади.

Сўнгги маълумотларда меҳнат муҳожирларига қарши ирқчилик ҳужумлари камайгани қайд этилган, аммо биз суҳбатда бўлганлар муаммони буткул йўқ бўлмаганини айтадилар.

Айни пайтда маҳаллий аҳоли вакиллари Марказий Осиёдан шу қадар катта сонда кириб келган ва келаётган меҳнат муҳожирларига нисбатан қандай фикрда?

Биз бу ҳақда баъзи москваликлар билан сўзлашдик.

Видеолавҳани BBCUZBEK нинг YouTube каналида томоша қилинг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.