Минтақа раҳбарлари Трампни ғалабаси билан табрикламоқдалар

Donald Tramp Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

9 ноябр куни АҚШдаги президентлик сайловида Республикачи номзод ғалаба қозонгани эълон қилиниши ортидан Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари Доналд Трампни Американинг 45-президенти этиб сайлангани билан табриклашган.

(Видеолавҳани BBCUZBEK YouTube каналида томоша қилинг )

Президент Нурсултон Назарбоев жаноб Трампни Қозоғистон халқи номидан табрик телеграммаси йўллаган.

"Мен ишонаман, Сизнинг раҳбарлигингиз остида Америка Қўшма Штатлари бутун дунёда барқарорлик, хавфсизлик ва фаровонликни қўллаб-қувватлаш масалаларида таянч бўлиб қолади", дейилган Қозоғистон президентининг АҚШнинг янги раҳбарига юборган табригида.

Президент Назарбоев Доналд Трампни Қозоғистонга таклиф этган.

Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоев Доналд Трампни АҚШ ва Қирғизистон дипломатик муносабатлари ўрнатилганининг 25 йиллиги нишонланаётган кунларда ғалабаси билан табриклаётганини урғулаган.

"Ишончим комилки, Қирғиз Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари дўстона муносабатлар ва мамлакатларимиз халқлари манфаатлари йўлидаги ўзаро фойдали шерикликни мустаҳкамлашда давом этади", дейилган Атамбоев табригида.

"Менинг самимий табрикларимни қабул қилинг", деб бошланган Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг Трампга табрик телеграммаси.

"Сизнинг давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингиз мобайнида Тожикистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланади ва тараққиётнинг янги мазмуни билан бойийди", дейилади Президент Раҳмон табригида.

10 ноябр куни Ўзбекистон муваққат президенти Шавкат Мирзиёев АҚШнинг 45-президенти Доналд Трампга табрик йўллаган.

Ўзбекистон матбуоти хабарларида айтилишича, Шавкат Мирзиёев жаноб Трампга соғлик ва масъулиятли давлат мансабида улкан муваффақиятлар, бутун АҚШ халқига тинчлик, осойишталик ва тараққиёт тилаган.

АҚШдаги президентлик сайловида овоз бериш 8 ноябр куни бўлиб ўтди.

Республикачи номзод Доналд Трамп Демократ Ҳиллари Клинтонга қарши курашди.

Сайлов арафасида АҚШда ўтказилган омма фикрини ўрганиш сўровларида Доналд Трампни дастакловчилар Клинтон хонимникига нисбатан кам бўлиб келди.

Шунга қарамасдан, Доналд Трамп анча кўп овоз билан ғалаба қозонди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ