Ӯзбек-тожик чегарасидан ӯтиш: умидлар оқланармикан?

Тожик Ўзбек чегарасидан ўтиш жойи Фото муаллифлик ҳуқуқи ferghananews.com

Ислом Каримов вафотидан кейин ӯтган қисқа давр мобайнида Ӯзбекистон ва Тожикистон ӯртасидаги муносабатларнинг илиқлашаётгани оддий тожикистонликлар томонидан хуш қаршиланмоқда.

- Мен аслида Ӯзбекистоннинг Фарғона вилоятида туғилиб-ӯсганман. Касб тақозоси билан ӽали СССР пайтида Хӯжандга келдим ва шу ерда яшаб қолдим. Шу йил кӯкламда қизимни турмушга узатдим. Тӯйга Бешариқда яшайдиган қариндошларимни айтдим. Уларни чегарада кутиб оладиган бӯлдик. Лекин Ӯзбекистон чегарачилари ӽатто аямни ӯтказишмади. Тегишли ӽужжатларимизни кӯрган тожикистонлик чегарачилар эса, ӯтказишга тайёр эдилар. Икки қӯшни мамлакат ӯртасидаги чегарадан ӯтиш осон бӯлар экан, деб эшитиб ӯзимда йӯқ хурсанд бӯляпман. Лекин барибир онам ва яқин қариндошларимсиз татимаган тӯй эсимга тушаверади, - дейди эллик ёшли Фурқатжон.

Ғафуров туманида яшайдиган Турдибой Насимовнинг айтишича беш ой олдин аммасини тупроққа топширишган. Фарғонада яшайдиган қариндошлари жаназа тугул, ӽатто таъзияга ӽам кела олишмаган. «Чегарада туриб-туриб, ӯта олмай қайтиб кетишди», дейди Турдибой.

Чӯнтак ағдариш алами

«Агар чегарадан ӯтиш енгиллашса, ӯзбекистонлик айрим божхона ходимларининг муомаласи ӽам яхшиланиб қолар», дейди Ғафуров туманида яшайдиган етмиш ёшдан ӯтган отахон Қӯзибой Йӯлдошев.

У бироз ӯйланиб туриб, Самарқанд ва Бухорони кӯриб келиш учун бир илож қилиб саёӽатлик визасини тӯғрилашгани, лекин Ойбек чегара-текширув нуқтасидаги кӯнгилхираликлар ӽақида гапириб берди.

- Аввал расмий текширув аппаратидан ӯтказишди. Аслида бу аппарат ёнингизда нима борлигини кӯрсатади. Лекин божхоначилар аппаратга ишонмай бизни бир хонага олиб киришди. Ӽамма нарсаларингни столга қӯйинглар дейишди. Чӯнтакларимизгача ағдардик. Илгари бошқа чет эл сафарларида бӯлганман. Лекин биринчи марта бизни Ойбекда алоӽида хонага олиб кириб текширишди. Агар ишонишмаса, текширувчи аппаратни олиб ташлашса, бӯлмайди, - ёзғиради отахон.

Спитамен туманида яшайдиган Савринисо опанинг икки қизи Бекободга келин бӯлиб тушган экан. Ӯзбекистон ва Тожикистон орасидаги келишувга мувофиқ чегараолди манзилларида яшайдиган кишилар визасиз маълум муддатга қӯшни туманга ӯтиб келиш ӽуқуқига эга эдилар. Савринсо опанинг айтишича, ана шу ӽуқуқ бекор қилингач, қизларини кӯриб келиш ё қизларининг Тожикистонга ӯтишлари муаммога айланган. «Бунинг учун албатта телеграмма юбориш керак экан. Агар у тасдиқланган бӯлмаса, ӯтмайди. Мен чегарадан ӯтиш яна олдинги ӽолга қайтишини эшитиб, қувониб ӯтирибман», дейди Савринисо опа.

Қуруқ сӯзлар эмасга ӯхшайди

«Ӯзбекистон Бош вазири, Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг ташқи сиёсатда биринчи навбатда қӯшни мамлакатлар билан дӯстона муносабатлар ва ӯзаро манфааатли ӽамкорликни янада мустаӽкамлашни биринчи даражали вазифа деб аташи шунчалик қуруқ сӯзлар эмаслиги аллақачон амалда кӯрила бошланди», дейди маӽаллий таӽлилчи Аӽмад Бобожонов. Таӽлилчига кӯра Ӯзбекистон Ташқи ишлар вазирининг Душанбеда бӯлиши, икки мамлакат ӯртасида учоқлар парвозининг йӯлга қӯйилиши, чегарадан ӯтиб-қайтишни енгиллаштиришдаги ӽаракатлар бунинг исботидир.

Ӯтган ой Ўзбекистоннинг Тожикистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Шоқосим Шоисломов Душанбеда бўлиб ўтган брифинг чоғи икки мамлакатнинг расмийлари ноябр ойи ўрталарида Тошкентда учрашишлари режалаштирилгани ва улар ӯзбек-тожик чегарасидан ўтиб-қайтишни осонлаштириш масалаларини муҳокама этишларини айтганди.

Элчи жаноблари Тошкентдаги учрашувда чегара-ўтказиш нуқталарида фуқароларнинг ҳаракатланишини енгиллаштириш масалалари кӯриб чиқилишини изӽор этганди. Жумладан, Тошкент учрашувида чегарадош туманларда яшовчи кишилар у ё бу томонга ӯтиб келишлари, виза олиш жараёнини осонлаштириш каби масалалар кӯриб чиқилиши кутилмоқда.

Таӽлилчи нега хавотирда?

- Тирикчилик сабаб мен Россиянинг Пенза шаӽрида ишлайман,- дейди Ашт туманида яшайдиган йигирма етти ёшли Раӽмонназар.

Унинг ӽикоя қилишича уйига қайтаётганда аввал Самарагача автобусда келган. У ердан поездга ӯтириб Қозоғистонга йӯл олган. Қозоғистондан енгил машинада Бишкекка ӯтган. Бишкекдан ӽамроӽлари билан «Газел» микроавтобусларига ӯтириб Тожикистон томон йӯл олишган. Қирғизистоннинг тоғли йӯлларидан юрак ӽовучлаб ӯтишган.

- Ӯн йиллар олдинми шу йӯлда ағдарилиб кетган тожикистонликлар тушган автобус, нечта одамнинг ӽалок бӯлишганини эшитгандим. Шу фалокат эсимга тушаверди. Ӯша воқеадан кейин катта автобусларнинг тоғ йӯлида юришини тақиқлаб қӯйишган экан. Уйга етиб келиб, Ӯзбекистон билан муносабатлар яхшиланаётганини эшитиб, бошим осмонга етди. Агар Ӯзбекистон билан йӯл очилса, Россияга бориб-келишимиз осонлашади. Йӯлга камида бир кун кам вақт сарфлаймиз. Устига хатарли тоғ йӯлларидан эмас, хавфсиз, текис йӯллардан юрамиз, - дейди Раӽмонназар.

_ Мен бир нарсадан хавотирдаман. Тошкент ва Душанбе ӯртасидаги учоқлар парвозини тиклаш борасида ӽар йили гап чиқади. Ӽатто парвозлар бошланишининг аниқ ойи ӽам айтилади. Лекин ӽеч қандай изоӽсиз бу муӽим иш амалга оширилмай қолаверади. Ишқилиб, чегарадан ӯтишни осонлаштириш ӽақидаги гаплар ӽам шунга ӯхшаш бӯлмасин-да. Балки жаноб Мирзиёевнинг сайловолди сиёсатидир. Ишқилиб, чегаранинг ӽар томонида яшайдиган миллионлаб одамларнинг умиди пучга чиқмаса бӯлгани. - дейди таӽлилчи Аӽмад Бобожонов.

Орадан бир лаӽза ӯтмасдан у қӯшиб қӯяди:

- Ундай десам, жаноб Мирзиёевнинг ӽозирги ишлари худди сайлаб қӯйилган президентнинг ишларига ӯхшайди-ку!

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг