Трамп афғон можаросига якун ясай оладими?

Жангарилар Фото муаллифлик ҳуқуқи video

Кечаётган ҳафта жаҳон миқёсида Америка президент сайловлари ва унда кутилмаганда Республикачи номзод Дональд Трампнинг ғалаба қозониши билан ёдда қоладиган бўлди.

(Видеолавҳани BBCUZBEK YouTube каналида томоша қилинг )

Сайловолди кампаниялари чоғида ғайриодатий баёнотлари кўп бўлмадими, унинг ғалабаси аксарият дунё давлатларида анчайин хавотир билан қарши олингани бор гап.

Аммо шунга қарамай, жаҳоннинг ҳар бурчагидан Америка янги президентига табриклар ёғилмоқда.

Жаноб Трампга ўз табрикларини йўллаб, ўзаро ҳамкорликка умид қилиб қолганлар орасида Ўзбекистон дохил қатор минтақа давлатлари раҳбарлари, Афғонистон президенти ва ижроий раиси ҳам бор.

Ўтган 15 йил ичида эса, Афғонистон масаласида айнан Америка етакчи ўринни тутиб келган.

Шундай экан, Америкадаги сайловлар ва унда Дональд Трампнинг ғалабаси Афғонистонда қандай қарши олинмоқда?

Трампнинг Афғонистон ва афғон можаросига нисбатан сиёсати қандай бўлиши мумкин?

У Афғонистонда Америка ҳарбийларини қолдирадими ва ёки буткул олиб чиқиб кетадими?

Агар, олиб чиқиб кетгудек бўлса, у ҳолда шундоқ ҳам хавфсизлик билан боғлиқ вазияти издан чиқиб бораётган Афғонистонга нима бўлади?

Бу ҳафталик "Сўз Сизга" дастуримиз худди шу саволлар атрофида - назардан қочирманг, қизиқ.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг