Афғонистондаги АҚШ базасида портлаш юз берди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

АҚШнинг Афғонистондаги энг йирик ҳарбий ҳаво базасида юз берган портлашда камида 4 киши ҳалок бўлган, 14 одам яраланган.

Бағромдаги худкушлик ҳужуми учун масъулиятни Толибон ўз зиммасига олган.

Бағром Афғонистондаги энг қаттиқ қўриқланадиган ҳарбий иншоот саналади.

Хабарларга кўра, бомба ҳарбий база ичкарисида портлаган.

Агар тасдиқланса, бу АҚШ ҳарбий иншооти ичкарисида амалга оширилган биринчи портлаш бўлади.

Бағромга аввал ҳам ҳужум қилинган, аммо ҳужучимлар назорат нуқтасидан ўтишга муваффақ бўлолмаганди.

Кобул шимолида жойлашган Бағром ҳарбий базаси ва аэропорти охирги 14 йилда АҚШ ва НАТО кучларининг асосий қароргоҳи бўлиб келган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Маҳаллий ҳукумат мулозимининг айтишича, ҳужумчи Бағромга эрта соатларда ҳарбий база ишчилари орасида яширинган ҳолда яёв кириб келган.

АҚШ қўмондони ҳодиса юзасидан текширув олиб борилаётганини айтган, аммо қурбонларнинг қайси давлат фуқаролари эканини ошкор этмаган.

НАТО Бош Котиби Йен Столтенберг Твиттердаги саҳифасида қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг