32 даража совуқ Остонани "фалаж" қилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи astana.gov.kz

Қозоғистон пойтахти Остонада ҳаво ҳарорати -32 даражага тушиб кетгани боис мактаблардаги дарсларни тўхтатишга қарор қилинган.

Остона шаҳар ҳокимлиги мактабларнинг 1-9 синф ўқувчилари учун машғулотлар бекор этилганини хабар қилган.

Шунингдек, шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтида "об-ҳаво шароити ёмонлашгани муносабати билан Остонадан барча йўналишларда" транспорт қатновлари тўхтатилгани ҳақида эълон берилган.

Қозоғистонга совуқ бирдан тушган.

Мўътадил -4 даража совуқ соатига 55 километр тезликдаги шамоллар бошланиши билан -14 гача тушиб кетган.

Охирги тўрт кунда ҳаво ҳарорати муттасил пасайишда давом этган.

Одатда Остона шаҳри учун ноябр ойидаги ўртача ҳарорат -3 ҳисобланади.

Мутахассислар келаётган кунлар ва ойларда ҳарорат янада совишини башорат қилмоқдалар.

Остона дунё пойтахтлари ичида энг совуғи ҳисобланади ва январдаги ўртача ҳарорат бу шаҳарда -12,5 ни ташкил этади.

Дунёнинг энг совуқ пойтахти деб эса Монголия пойтахти Улан-Батор кўрилади.

Қозоғистоннинг собиқ пойтахти Олма-Отанинг январдаги ўртача ҳарорати -1ни ташкил этади.

Мамлакат раҳбарияти 1997 йили пойтахтни Олма-Отадан Остонага кўчирган эди.

Кенг саҳро ўртасида ташкил қилинган ҳарбий қалъага Рус империяси замонида Оқмола деб ном берилган, Шўролар замонида Оқмола шаҳри шу номдаги вилоят маркази ҳисобланарди.

Қозоғистон мустақиллигидан кейин Оқмолани Остонага ўзгартиришга қарор қилинган.

Об-ҳавоси оғир эканига қарамасдан, Остонада 750 минг аҳоли истиқомат қилади.

Сўнгги кунларда Қозоғистоннинг шарқида ҳаво кескин совиган, Уст-Каменогорск шаҳрида -34 даража совуқ қайд қилинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг